Янгиариқда ёшларни юрт келажагига дахлдорлик туйғулари  оширилмоқда

21.04.2022 10:04:12

Аввал хабар берганимиздек, партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида  Хоразм воҳамиз  бўйлаб  бир қатор ишлар амалга оширилаётгани фарзандларимизни ватанпарварлик, истиқлолга садоқат  руҳида тарбиялашга хизмат қилмоқда.

 Хусусан, Янгиариқ туманидаги 24-сон умумўрта таълим мактабида “Вайронкор ғояларга қарши биргаликда курашамиз” мавзусида ташкил этилган тадбир ҳам ёшларни  жисмонан етук, маънан соғлом, юрт корига ярайдиган комил инсонлар қилиб шаклланишларида аҳамияти катта бўлди.

янги ариқ2

Партия фаоллари иштирок этган тадбир давомида ёшларнинг  Ватан олдидаги бурчи ва уларнинг  ён атрофга дахлдорлик туйғуларини  мустаҳкамлаш,  менталитетимизга ёт бўлган салбий таъсирларнинг инсон ҳаётига ножўя таъсири, интернет ижтимоий-тармоқлардан оқилона фойдаланиш каби бир қатор мавзулар юзасидан ёшларга  ҳаётий мисоллар билан асослантирилиб  кенг қамровли тушунчалар берилди.

Тадбир сўнгида ёшлар қизиққан саволларига соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоблар олишди.

Туманимизда бу каби тадбирлар самарали давом этмоқда.

 

                                                                                                          Барногул САФАЕВА,

                                                               “Адолат” СДП Янгиариқ туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+