Янгиариқлик  депутатимиз  кўмаги билан  “Қармиш”  маҳалласида кутубхона ташкил этиладиган бўлди

21.04.2022 15:04:00

Китоб – умр йўлларини ёритувчи сўнмас нур, инсон ҳаётига мазмун бахш этувчи саодат манбаи ҳисобланади. 

Шунинг учун ҳам  Давлатимиз Раҳбари томонидан мамлакатимизда фуқаролар, айниқса ёшлар орасида китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган чора –тадбирлар  изчиллик билан давом этмоқда.

Янгиариқлик депутатимиз Шарофаддин Қурбановнинг  тумандаги “Қармиш” қишлоғида яшовчи сайловчилари билан  бу галги учрашуви  китобхонлик маданиятини оширишга хизмат қилди.

Сайловчилар  бир қанча муаммолар билан бир қаторда, маҳалла аҳолиси илм-маърифатга чанқоқлиги, ҳар бир хонадонда  китобсевар оила аъзолари  борлигини мамнуният билан баён этиб, маҳалла аҳолисининг   кутубхонага бўлган  зарурияти тўғрисидаги ўринли баёни депутат диққатини тортди ва  мазкур масала юзасидан ўрганиш ишларини бошлаб юборди. 

Катта ҳаётий ва касбий тажрибаси  ҳамда  қобилиятини ишга солган  депутат, тегишли ташкилот раҳбарлари ҳамда  тадбиркорлар  билан келишиб,   тез кунда маҳаллада кутубхона ташкил этилишини билдирди.

 Депутат - Ш.Қурбоновнинг хайрли ишига омад тилаймиз. 

                                                                             Замира   АБДУЛЛАЕВА,

          “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

                                                                

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+