Янгибозор туман Кенгаши  сессияга  масала  киритди

03.03.2022 09:03:54

Маълумки, “Адолат” СДП ташаббуси билан ҳаётга тадбиқ этилиб келинаётган  партия лойиҳалари доирасида олиб борилган ўрганиш ишлари  вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши сессияларига киритилиб, сессия қарори билан аниқланган  муаммолар бартараф этилмоқда. Хусусан, “Адолат” сациал-демократик партияси Янгибозор туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи томонидан  партиянинг ”Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида  туманда  ўрганиш ишлари олиб борилди.

 Жумладан, туман ҳудудидаги кўчалар, ташкилот ва муассасалар ободонлиги, атроф-муҳит тозалигига риоя қилиш масаласи  ўрганиб чиқилди, амалга оширилган ишлар  муҳокама қилиниб, қуйидагича қарор лойиҳаси ўқиб эшиттирилди.

Партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик”лойиҳаси доирасида партия  туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари О.Машариповнинг туманимиз маҳаллаларида аҳолининг атроф-муҳит тозалигига муносабати ҳамда ҳудудлардаги чиқиндилар билан боғлиқ муаммолар юзасидан ишчи гуруҳ   ўтказган  ўрганишлар натижалари тўғрисидаги ахбороти маълумот ва ижро учун қабул қилинди.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарлари зиммасига, кўрсатиб ўтилган маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги кўчалар ободончилиги талаб даражасида эмаслиги, корхона ва ташкилот раҳбарлари ўзлари фаолият юритаётган жойларда тозаликка риоя қилиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқиш, аҳолининг санитария-гигиена ва тиббий маданиятини оширишда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда сайёр учрашувлар ва давра суҳбатларини ташкил этиб бориш каби вазифалар топширилди. 

Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан ҳамкорликда,  аҳоли ўртасида чиқиндилар билан боғлиқ масалалар юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, бу борада маҳаллалардаги ёши улуғ ва халқ орасида ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган инсонлар ҳамда маҳалла фаоллари кўмакидан фойдаланиш, аҳоли томонидан чиқиндилар билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар содир этилганда, айбдор шахсларни қонунда белгиланган тартибда атроф-муҳитга келтирган зарари учун жаримага тортиш ва мазкур тартиб бузарликларни кенг жамоатчилик орасида муҳокама қилиш масаласи туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси А.Балтаев зиммасига  юклатилди.

Хоразмянгибозор2

Туман ободонлаштириш бошқармаси Д.Эркаев, туман марказий кўчаларида ободончилик ишларига алоҳида эътибор қаратишга масъул этиб белгиланди.

Аҳоли яшаш пунктлари ва унга яқин ҳудудларда тўпланиб қолган турли чиқиндиларни олиб ташлаш чораларини кўриш Хоразм вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК  Янгибозор тумани филиали раҳбари  К.Юлдашев, кун тартибида кўрилган   масала юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида, ОАВ, интернет тармоқларида  кенг ёритиб боришга  туман ҳокимлиги матбуот котиби Умида Нурметова масъул қилиб тайинланган бўлса, мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгашининг доимий комиссия раислари зиммасига юклатилди.

Қарор лойиҳаси бир овоздан қабул қилинди ва  сессия қарори билан амалиётга йўналтирилди.

 Туманда сессияга масала киритиш давом этмоқда.

 

                                                                                  Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                    “Адолат” СДП

                                                         Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+