Янгибозор туман Кенгашининг фаолияти ва сайловга тайёргарлик ҳолати ўрганилди

18.07.2024 15:07:23

Ўзбекистон «Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси Тоҳир Палванов партиянинг шаҳар ва туман Кенгашларига бориб Кенгашлар фаолияти билан яқиндан танишмоқда.

Хусусан, партия етакчиси партиянинг Янгибозор туман Кенгаши фаолиятини ўрганиш, сайловга тайёргарлик ҳолати билан яқиндан танишиш, муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида Кенгаш офисига борди. Т.Палванов даставвал Кенгаш жойлашган бино ва партия офиси ҳолати билан танишди.

Шундан сўнг, «Адолат» СДП Янгибозор туман Кенгаши раиси Шухрат Хусаинов билан мавжуд камчиликлар тўғрисида суҳбатлашди.

Унда, партия офисининг талаб доирасида шакллангани, партия сафига аъзоларни қабул қилиш, аъзолик бадалининг тушуми, мансабдор шахс эшитувларини ташкил этиш, доимий комиссия ва долзарб бўлган масалаларни сессияга киритиш борасидаги чора-тадбирлар муҳокама этилди. Бошланғич партия ташкилотлари,«Ёшлар» ва «Аёллар» қанотлари фаолияти муҳокама этилди ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш хусусида келишиб олинди.

Партия Сиёсий Кенгашидан келган топшириқларга асосан, туман Кенгаши томонидан турли лойиҳалар юзасидан тадбирлар ва давра суҳбатилар, юзма-юз мулоқотлар белгиланган санада ташкил этилган ва тадбирлар маълумотлари вилоят Кенгашига тақдим этиб борилган.

Шунингдек, сайловга тайёргарлик ҳолати ўрганилганда, номзодлар рўйхати шаклланганлиги, номзодларнинг сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган сиёсий ўқувлар йўлга қўйилгани кузатилди.

Вилоят Кенгаши раиси Т.Палванов томонидан туман Кенгашини янада жадаллаштириш борасидаги билдирган фикр ва мулоҳазалари, таклиф ва тавсиялари туман Кенгаши раиси томонидан маъқулланди ва ижроси бошлаб юборилди.

Партия етакчисининг ҳудудий Кенгашлар фаолиятини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
«Адолат» СДП
Хоразм вилоят Кенгаши
матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+