Янгиер шаҳрида «Муаммо билан юзма-юз»лойиҳасида ўрганиш ўтказилди

04.11.2021 11:11:51

2021-йил 3-ноябрь куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгаши ва Янгиер шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида партиянинг «Муаммо билан юзма-юз» лойиҳаси доирасида Янгиер шаҳрининг Бинокор маҳалласида бўлиб, Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашига қарашли 5-Сирдарё сайлов округи ҳудудидаги Чинор, Боёвут, Зарафшон ва Боғишамол номли кўчаларида яшовчи 17 та хонадон муаммолари ўрганилди.

Округ ҳудудида жойлашган 5-сонли МТТ да депутат Т.Самиев томонидан 2021-йил 19-май куни 2/06-91-сонли “Депутатлик сўрови”дан сўнг амалга оширилган ишлар, болалар майдончасига қилинган кичик бетон майдонча, ҳомийлар томонидан амалга оширилган ишлар билан танишилди. Шунингдек Чинор кўчасидаги электр симёғочларнинг холати ва тунги ёритгичларнинг йўқлиги ҳамда тоза ичимлик сувидаги узилишлар юзасидан аҳоли эътирозларга сабаб бўлаётганлиги юзасидан мулоқот уюштирилди.

Чинор кўчасидаги 15/2, 13/1, 14/2, ва 14/1- хонадонларда яшовчи Саидова С, Одилов И, Худойбердиева Д, Жўраев З лар томонидан билдирилган мурожаатлар ўрганилиб, Янгиер Электр таъминоти корхонасига ҳамда Янгиер шаҳар Сув оқава МЧЖ бошлиқларига депутатлик сўровлари чиқарилиши юзасидан депутат Т.Самиев аҳоли билан келишиб олди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+