Янгиердаги муаммолар билан юзлашилди

22.01.2021 19:01:40

 

Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоси Тоҳир Самиев ва партиянинг шаҳар Кенгаши раиси Фарҳод Расулов бошчилигида “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳасининг навбатдаги манзили шаҳарнинг “Бинокор” маҳалласидаги “Боғишамол” ва “Чинор” кўчалари бўлди. Бу ҳудуддан сайланган шаҳар Кенгаши депутати Тоҳир Самиев ўз сайловчилари билан мулоқот қилар экан, аҳолини ўйлантириб келаётган бир қатор масалалар аниқланди. Халқнинг мурожаатига асос бўлган масалалар рўйхатидан биринчилардан бўлиб ичимлик суви билан таъминланмаганлик муаммоси ўрин олди. Яъни “Боғишамол” кўчасида истиқомат қилувчи 12 нафар фуқаролар томонидан ушбу кўчадаги хонадонларга айни совуқ кунларда ичимлик суви етиб бормаётганилиги маълум қилинди. Яъни, сув қувури ёрилиши натижасида аҳолининг ичимлик суви таъминотида узулиш бўлаётганилиги  аниқланди.

Шунингдек ушбу кўчада тунги ёритиш чироқлари ҳам таъмирталаб аҳволда экан. Ҳудди шундай масала  “Чинор” кўчаси аҳолисини ҳам ўйлантириб келаётган экан. Яъни мазкур икки кўча аҳолиси ёритиш чироқларининг носозлиги сабаб тунги вақтларда зарур бўлсагина кўчга чиқишларини, ҳозирги кунларда кунлар қисқариб, иш ёки ўқишдан қайтишда ҳам аҳолига кўчалар қоронғулик қилиб, қатор ноқулайликларни туғдирмоқда. Ушбу мурожаатларни ўз дафтарига қайд қилган депутат Тоҳир Самиев шу куннинг ўзидаёқ депутатлик сўровини тегишли ташкилотларга юборадиган бўлди.

“Муаммо билан юзма-юз” лойиҳасининг кейинги манзили Ширин шаҳри бўлди. Шаҳарнинг «Дўстлик» маҳалласи аҳолиси билан мулоқотда бўлган партиянинг шаҳар Кенгаши раиси Озода Эгамбердиева ҳудуддаги 8 та хонадонга кириб, аҳолининг мурожаатларини ўрганди. Жумладан шу маҳаллада истиқомат қилувчи Муҳаммадзода Тахмина Илҳом қизи иш сўраб мурожаат қилди. Яъни бу фуқаро Бекобод шаҳридаги Маданият ва санъат коллежини тамомлаган бўлиб, ишга жойлаша олмаётгани, онаси ёлғиз аёл бўлиб, оилада боқувчи йўқлиги ҳам маълум қилинди. Демак ушбу мурожаатга зудлик билан ечим топилиши асосий мақсад қилиб олинди ва партиянинг шаҳар Кенгаши томонидан Муҳаммадзода Тахмина Илҳом қизи Ширин шаҳар маданият бўлимига 0,5 ставкага ишга жойлаштирилди.

Муаммога дуч келинганида энг биринчи иш уни хал қилиш эканлигини яхши билган партиянинг Оқолтин туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан навбатдаги мулоқотлар «Шодлик» маҳалласида бўлди. 17 та хонадонга ташриф буюрган депутатлик гуруҳи аъзоларига Сайфулло Зиёбиддинов мурожаат қилди. Мурожаат муаллифи ушбу маҳалланинг «Уч том» қишлоғида истиқомат қилгани, Сардоба талофати сабаб уй-жойи зарар кўргани, ҳозирда иккита хўжалик вақтинчалик бир уйда истиқомат қилаётгани ва бу қатор ноқулайликлар туғдираётгани ҳақида маълум қилди. Туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўрганишлар натижасида фуқаронинг мурожаати ҳаққоний деб топилди ва Сайфулло Зиёбиддиновга янги қурилган кўп қаватли уйлардан 3 хонали уй топшириладиган бўлди.

Партиянинг Сардоба туман Кенгаши томонидан ўтказилган лойиҳага «Файзли обод» маҳалласи мезбонлик қилди. Партиянинг туман Кенгаши раиси Бехзод Бекмуродов томонидан аҳолининг мурожаатлари эшитилди. Бунда маҳалланинг «Ўқитувчилар» кўчасида яшовчи фуқаро Феруза Сагатова томонидан туман газ таъминоти корхонаси билан боғлиқ масала ўртага ташланди. Яъни мавжуд автомобилларни ювиш шаҳобчасининг олди томонидан газ қувури ер устидан ўтганилигини ва мазкур қувурни ер остидан ўтказиб беришларини сўраб туман газ таъминоти корхонасига қилинган мурожаатлари жавобсиз қолаётгани маълум қилинди. Бу масалада партия туман Кенгаши раиси томонидан тумандаги Бош вазир қабулхонаси ва газ таъминоти корхонасига ёзма сўров юборилди. Ҳозирда жавоби кутилмоқда.

Албатта, «Муаммо билан юзма-юз» лойиҳаси мобайнида ўрганилаётган кўплаб масалаларга ечим топилиши билан биргаликда ўз жавобини кутаётган мурожаатлар ҳам назоратда. Энг муҳими партиянинг ҳудудий Кенгашлари томонидан муаммоли масалани кўра олиш ва аҳоли мурожаатларига қулоқ тутиш жараёни йўлга қўйилган.  Зеро, адолат бор жойда ҳар қандай масалага ечим бор.

Маҳфират Худойбердиева,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+