Янгиланаётган Ўзбекистонда  инсон қадри  буюк 

09.08.2022 10:08:26

Ўзбекистон “Адолат” СДП Деҳқонобод  туман Кенгаши томонидан   Бозортепа МФЙ да "Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт" лойиҳаси доирасида “Адолат-инсон қадри учун” мавзусида тадбир ташкил этилди. Унда партия фаоллари, депутатлар, хотин-қизлар, ёшлар ташкилотлари вакиллари қатнашди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан  мақсад серқуёш мамлакатимизда инсон қадри учун деган тамойил асосида Давлат Дастурида акс этган “Инсон қадри учун” тамойили ва Дастурда белгиланган ислоҳотлар натижалари хусусида иштирокчиларни батафсил таништиришдан иборат эди.

Тадбирда кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилган масъуллар қонун устуворлигини таъминлаш, демократик ислоҳотларимизни янада қатъий давом эттиришимизга замин яратиб, «Инсон қадри учун» деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқариш, ўсиб келаётган ёшларни ватанимизнинг келгусидаги тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлида бевосита дахлдор эканликларини алоҳида қайд этиб ўтишди.

қарши2_12

Тадбирда Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Руиддин Раупов маъруза қилди.

-  Юртимизда  муҳтарам Президентимиз бошчилигида халқ фаровонлигини ошириш учун кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилаяпти,- деди Руиддин Раупов.- Мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудларида улкан бунёдкорлик ва ободончилик ишларини олиб бориш, барча шаҳар ва туманларда, айниқса, узоқ қишлоқ туманларини комплекс ривожлантириш орқали фуқароларнинг яшаш ва меҳнат шароитини янада яхшилаш, аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатишга қаратилган кенг кўламли ва самарали тадбирлар бажариб келинаяпти. Буни истиқлолнинг 31 йиллиги олдидан шаҳар ва қишлоқларимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларида ҳам кўриш мумкин.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган  Аёллар Кенгаши фаоллари  юртимизда кечаётган улкан ўзгаришлар ва янгиланишлар албатта  инсон шаъни, қадр-қимматини улуғлашга ва фуқароларимизнинг эркин ва фаровон турмушини таъминлашга хизмат қилишини эътироф этдилар.

Тадбир давомида партиянинг устувор мақсадлари ва дастурий ғояларига ҳамоҳанглик касб этган, Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишда барча қаторида ёшлар ҳам энг фаол ташаббускор бўлишлари алоҳида қайд этиб ўтилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишлича жавоблар олишди.

                                                            Жовли Сатторов,

 партия фаоли.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+