Янгиланган Конституция тараққиётимизга хизмат қилади

27.06.2022 22:06:31

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраевнинг Вобкент туманида фуқаролар билан учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Учрашувлардан асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда фуқаролардан таклифлар йиғишга бағишланган тадбирлар ўтказишдан иборат.

Худди ана шу мақсадда ОМҚП депутати Қ.Жўраев Вобкент туманидаги «Попон» МФЙ, «Вобкент» МФЙ ҳамда туман тиббиёт бирлашмасида фуқаролар билан учрашиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштиришга бағишланган «Менинг конституциям» мавзусидаги тадбирларни ташкил этди.

Учрашувларда сўзга чиққан ОМҚП депутати Қ.Жўраев мамлакатимизда сўнги йилларда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этиш, фуқаролик жамияти институтларини ролини ошириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этишга хизмат қилувчи, янги қонунларни ишлаб чиқиш ва амалдагиларга замон талабларига мос равишда қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётгани хусусида сўз юритиб, ўзининг фикр-мулоҳазаларини баён этди. Шунингдек, тадбирларда қайд этилганидек, бугун юртимизда инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури барча соҳаларда биринчи ўринда туришини амалга оширилаётган ислоҳотларда яққол кўришимиз мумкин.

Ташкил этилган учрашувларда фуқаролар томонидан Бош қомусимизга киритилиши лозим деб ҳисобланган таклифлар айтилиб, муҳокама этилди.

Тадбирлар савол-жавоб ва мунозараларга бой ўтиб, фуқароларнинг бугунги сиёсий жараёнда фаоллигини, мамлакатимиз тақдири учун дахлдорлик ҳиссини кучайтиришда аҳамиятли бўлди.

Амин ХОМИДОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+