“Янгиобод” маҳалласидаги бўлажак футбол юлдузлари

18.08.2022 17:08:11

Спорт қадимдан дунё давлатларини бирликка, тинчликка чорловчи муҳим омил саналади.

Спорт нафақат давлатларни дунёга танитиш йўлидаги энг яхши восита, шу билан бир қаторда, инсонни ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлишига хизмат қилади.
Шу маънода бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли орасида спортни янада оммалаштиришга қаратилган давлат сиёсати изчил тарзда ҳаётга жорий этилмоқда. 

сирдарё4

Дарҳақиқат, футбол - миллионлар ўйини. У ҳар бир инсонни ўзига торта оладиган спорт турларидан бири. У жамоавий ўйин бўлганлиги учун ҳам қизиқарлидир.

Бугунги кунда юртимизда футбол жадаллик билан ривожланиб бормоқда.

Мамлакатимизда ёш авлодни комил инсон этиб тарбиялаш, жамиятда соғлом муҳитни қарор топтиришнинг асосий мезони сифатида спорт ривожлантирилмоқда

2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида Жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган фуқароларнинг сонини ошириш (67-мақсад) мақсад қилинганлиги спортга бўлаётган эътиборнинг яққол мисолидир.

Жойларда янги-янги иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни футболга фаол жалб этиш мақсадида ўтказилаётган ,16-30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида мини-футбол ва футбол бўйича “Давлат хавфсизлиги хизмати кубоги” мусобақалари якунланди.

сирдарё2_5

Жорий йилнинг апрель ойида старт берилган мазкур мусобақаларда 3 мингдан зиёд ёшларни қамраб олган вилоятдаги 236та маҳалла жамоалари секторлар, туман (шаҳар), вилоят босқичида ўзаро беллашди. Вилоят босқичи - финал ўйинлари “Янгиер марказий ўйингоҳи”да ўтказилди.

Мусобақалар якунига кўра мини футбол баҳсларида:1-ўринни Сирдарё туманининг Янгиобод маҳалласи эгаллаб Республика босқичида вилоят номидан иштирок этадиган жамоа аниқланди.

сир1_1

“Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгаши,вилоят Кенгаши депутати С.Элмуродив сайланган ҳудуд Сирдарё тумани Бахт шаҳри Янгиобод МФЙда “Давлат хавфсизлиги хизмати кубоги” вилоят босқичи ғолибларини рағбатлантириш мақсадида 20-умумўрта мактабда тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда “Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгаши раиси Ж.Комилов, маҳалла раиси, маҳалла фаоллари ва “Давлат хавфсизлиги хизмати кубоги” вилоят босқичи ғолиблари ва мураббийлари иштирок этишди.

сирдарё7

Тадбир қатнашчилари сўзга чиқиб, юртимизда спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, миллионлар ўйини бўлмиш футбол ўйинига Давлатимиз томонидан катта эътибор берилаётгани ва бу борада олиб борилаётган кенг кўламли ишлар хусусида сўз юритдилар ва финал олдидан жамоани руҳлантириш мақсадида нуронийлар ёшларга мусобақада омад тилаб дуо қилдилар. Тадбир сўнгида жамоа ёшларига партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

“Давлат хавфсизлиги хизмати кубоги” финал босқичи 2022 йилнинг 20 август санасида “Бунёдкор” стадиони майдонларида бўлиб ўтади.

“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+