Яшил майдонлар кенгаймоқда

07.11.2022 17:11:58

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 млн. туп дарахт ва бута кўчатларини экиш белгиланган. Бундай кенг кўламли ташаббуснинг амалга оширилиши натижасида юртимиздаги яшил майдонлар ҳудуди кескин ошади.

Халқ депутатлари Қува туман Кенгаши депутатлари – М.Раҳимов, Н. Садиевалар ҳам «Долзарб 40 кунлик» доирасида мевали ва манзарали дарахтлар, мавсумий гул кўчатларини экиш, туман ҳудудини яшил маконга айлантириш ишларида фаол иштирок этмоқдалар. 

Шунингдек, туман депутатлари ўз ҳудудларидаги маҳаллалар, ташкилот ва муассасаларда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича бажарилаётган ишларни ҳам назоратга олишган.

«Адолат» СДП

Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+