«Яшил макон» лойиҳаси келажак авлод ва табиатга бўлган муносабатдир!

15.04.2022 14:04:58

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини пухта ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди. Ушбу лойиҳанинг мақсади Республикамизнинг барча аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш ва шу йўл билан жамоатчиликнинг диққатини ҳозирги кундаги минтақамиздаги экологик муаммоларга қаратишдан иборат.

2022 йил 14 апрель куни Гулистон тумани Зарбдор маҳалласида жойлашган Гулистон туман халқ таълими бўлимига қарашли 9-умумтаълим мактабида ҳашар тадбири ташкил этилди. Ҳашарда шу мактабни битирган, бугунги кунда Адолат СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Ж.Комилов ва Адолат СДП вилоят кенгаши ходимлари, мактаб раҳбарияти иштирок этди.

Лойиҳада таълим муассасасида бўш турган ва ландшафт қисмларини яшилликка буркаш, кўкаламзорлаштириш учун 20 дона манзарали (5 дона шотут, 5 дона каталпа, 10 дона арча кўчатлари) ва 10 дона мевали (5 дона беҳи, 5 дона олма кўчатлар) кўчатлар экилди. Лойиҳанинг мазмунига кўра кўчат экиш билан чекланмасдан уни парвариши бўйича ҳам мактаб маъмурияти томонидан бир нафар ХИБД ўринбосари Ш.Абдураҳмонов ва партиядан Б.Рихсибоев вакил этиб бириктирилди.

«Адолат» СДП Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+