«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Долзарб 40 кунлик» кўчат экиш акцияси давом этмоқда...

14.11.2022 15:11:17

Бугунги кунда яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик билан бошлаш ташаббуси илгари сурилди. Айни кунларда Давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра жойлардаги «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси бўйича ишлар давом этмоқда.

Бекобод шаҳар касб-ҳунар мактабида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ва «Долзарб 40 кунлик» доирасида 70 туп арча кўчатлари, 10 туп мевали кўчатлар ва 100 дона терак қаламчалари экилди. «Яшил макон» тадбирида Ўзбекистон «Адолат СДП» Тошкент вилояти Бекобод шаҳар депутатлари ҳам фаол иштирок этдилар.

- Бундай саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад, халқимизга хос эзгу фазилатларни қадрлаш, эзгуликни ёшлар қалбига сингдириш, қишлоқ ва шаҳарлар, маҳаллаларни кўркам кўринишга келтиришдан иборат, - дейди Ўзбекистон «Адолат» СДП Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Гулзира Шарипова. - Амалга оширилаётган бу каби эзгу ишлар она табиатни асрашга ундаши билан аҳамиятлидир.

Дарҳақиқат, яшаб турган жойимизни озода сақлаб, биздан кейинги авлод ҳам муносиб табиий муҳитда яшашлари учун бугундан табиатга меҳр ва эътибор берилиши лозим.

Шаҳардаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида Бекобод шаҳар касб-ҳунар мактаби жамоаси ва ўқувчилари ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишда давом этмоқдалар.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+