"Ёғочли Сардоба"- Сирдарё фахри

12.02.2022 14:02:43

Сирдарё вилоятидаги тарихий ёдгорликлардан бири бўлган «Ёғочли Сардоба» вилоятимизда туризмни ривожлантиришда катта аҳамиятга эга.

Сардоба ҳақидаги илк маълумот Ҳофиз Таниш ал-Бухорийнинг «Абдулланома» асарида келтирилган. Бухоро хони Абдуллахон II Тошкентга юриши чоғида шу ҳудудда ҳордиқ чиқариш учун тўхтаб, сувсизликдан қийналган аскарлари учун сардоба ва карвонсарой қуришни буюради.

«Ёғочли сардоба» «Тошкент — Самарқанд — Бухоро» шаҳарларини боғловчи автомагистраль йўл ёқасида жойлашган. Ушбу ўзига хос ёдгорлик бу автомагистраль йўлдан ўтувчилар учун ҳам қизиқарли бўлиши табиий. Шу сабабли ёдгорлик туристик маршрутга киритилса, сайёҳлар Мирзачўлнинг Буюк Ипак йўлида тутган ўрни тўғрисида кўплаб маълумотларга эга бўлишларига ёрдам беради.

«Адолат» СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Б.Абдуллаев, туман Кенгаши депутати Б.Бекмуротовлар томонидан ёдгорликни ҳозирдаги ҳолати ўрганилди. Тарихий ёдгорликдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги гувоҳи бўлинди, тарихий ёдгорлик атрофига «Ёшлар қаноти» томонидан манзарали дарахтлар экишга келишиб олинди.

"Адолат" СДП Сирдарё вилоят Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+