Ёш адолатчи ёш олим деб топилди

16.06.2021 11:06:18

Ўзбекистон давлат жахон тиллари университети талабаси Далиева Эъзоза Зокир қизи жорий йилнинг апрель ойида Қозоғистон Республикаси Нурсултон шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган «Энг ёш олим – 2021» халқаро танловида иштирок этиб 1-даражали диплом ҳамда «Энг яхши ёш олим» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мазкур танлов Нурсултон шаҳрида 2019 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказилиб келинади. Лойиҳада бутун МДҲ давлатлари бўйлаб илм-фан ривожига салмоқли ҳисса қўшган энг яхши ёш олимлар иштирок этади. Эъзоза Далиева шу кунга қадар бир қанча ютуқларга эришиб келмоқда. Таъкидлаш жоизки, партиямиз фаоли нафақат илм-фан, балки бир неча йиллардан буён партия фаолиятида ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ўзбекистон «Адолат» СДП Эъзоза Далиева фаолиятига улкан зафарлар, ҳамиша муваффақиятлар шоҳсупасида бўлишига тилак билдиради. Келгусидаги ишларида омад ёр бўлишини тилайди.

Фаолимиз Ўзбекистон равнақига муносиб ҳисса қўшадиган кадр бўлишига ишонамиз.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+