Навоий вилояти “Ёш адолатчилар қаноти” Кенгаши раиси янги лавозимга тайинланди

29.10.2021 16:10:05

Ўзбекистон “Адолат” вилоят Кенгаши “Ёш адолатчилар қаноти” Кенгаши раиси вазифасида самарали фаолият юритиб келаётган партиямизнинг фаол лидерларидан бири Жамшид Мусаев янги лавозимга тайинланди.

Мусаев Жамшид Кахрамонович — Кармана туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари - матбуот котиби туман ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби бўлди.

Бунга қадар у Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгаши "Камалак" болалар ташкилоти бўлими бош мутахассиси лавозимида фаолият юритган.

Шу билан бир қаторда Жамшид Кахрамонович Навоий вилояти "Келажак лидерлари" клуби Бошқарув кенгаши аъзоси сифатида ўз фаолиятини аъло даражада олиб бормоқда.

Таъкидлаш керакки,  Ўзбекистон “Адолат” вилоят Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши раиси вазифасида сидқидилдан меҳнат қилиб,  ўзининг ташаббускорлиги, меҳнатсеварлиги, илму заковати билан партиямиз сафидаги ёш адолатчиларга ўрнак бўлиб келаётган эди.

Жамшид Мусаевни барча партиядошлар номидан муборакбод этиб, янги ва янада масъулиятли фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз.

 

Ўзбекистон “Адолат” Навоий вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+