Ёш адолатчимиз жаҳон чемпионатида фахрли ўринни қўлга киритди

07.10.2022 17:10:19

Жорий йилнинг 19 сентябрь - 3 октябрь кунлари Туркия давлатининг Бурса вилояти Изник шаҳрида бутунжаҳон этноспорт ўйинлари бўлиб ўтди.

Мазкур ўйинларда белбоғли кураш бўйича ўн етти нафар ўзбекистонлик спортчилар Федерация раиси Равшан Дастиров етакчилигида иштирок этишди.

Полвонларимиз дастлаб белбоғли кураш бўйича кўргазмали чиқишларини намойиш этишди. Турли кўринишдаги бажарилган белбоғли кураш усуллари томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

Шунингдек, вакилларимиз белбоғли кураш спорт турлари бўйича ҳам белгиланган вазн тоифасида беллашдилар. Ўттиздан ортиқ давлатдан йиғилган полвонлар орасида курашчиларимиз 6 та олтин, 6 та кумуш, 6 та бронза медалини қўлга киритиб, кучлилар қаторидан жой олишди.

Эътиборлиси, белбоғли кураш спорт тури Бутунжаҳон этноспорт ўйинлари дастурига киритилди.

Фахрли ўрин олган полвонлар орасида кореш бўйича 80 кг вазнда хоразмлик ёш адолатчимиз Оғабек Аматбоевнинг борлиги партиямиз фаолларини қувонтириб юборди. Ёш адолатчимиз мазкур мусобақада фахрли иккинчи ўринни қўлга киритиб, юртимиз шаънини ҳимоя қилди.

Ютуқ билан ёш адолатчимизни ҳамда унинг мураббийи Халқаро тоифадаги ҳакам, партиядошимиз Бекберган Раҳмоновни табриклаймиз ва юксак парвозлар тилаймиз.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

«Адолат» СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+