Ёш фаолимиз сенатордан совға олди

26.03.2021 22:03:05

Ёшларимиз орасида истеъдодлилар кўп. Уларни қўллаб-қувватласак, келажакда юксак марраларга эришишлари муқаррар. Ўзбекистон “Адолат” СДП Жомбой туман Кенгашининг фаол аъзоси, “Ёшлар қаноти” раиси Дилмурод Маҳрамов шундай ёшлардан бири.

Яқинда таниқли ижодкор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Фармон Тошев Жомбой туманига келди. Ўзига хос учрашувда Дилмурод Маҳрамов ҳам қатнашди. Қишлоқ ёшларини қийнаб келаётган масалалар юзасидан таклиф-мулоҳазаларини билдирди.

Эътиборлиси, республикага машҳур жамоат арбоби Дилмуроднинг сиёсий дунёқарашини мақтади, теран тафаккур эгаси эканлигини эътироф этди. Унинг интилишини қўллаб-қувватлади. Ўзининг 20 номдаги муаллифлик асарлари тўпламини совға қилди.

– Жомбойдан эл корига ярайдиган шахслар кўплаб етишиб чиққан, – деди Фармон Тошев. – Бу силсила тўхтаб қолмаслиги керак. Яқинда “Умид” клуби тикланганини эшитиб, қувондим. Бу даргоҳ ярим аср аввал ҳам ёшларнинг орзуларига “темир қанот” берган. Ишонаманки, бундан кейин ҳам Жомбойлик ёшлар орасидан эл ардоғидаги инсонлар чиқади.

Комила УМАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП  Жомбой туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+