Ёш ижодкорлар билан учрашув

15.12.2022 11:12:00

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг ёрқин ифодаси сифатида демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, аҳолининг эркин ва обод турмушини таъминлаш, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш ҳамда барча соҳаларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда мустаҳкам пойдевори ҳисобланади. Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб турли тадбирлар ташкил этилди.

Бу борада Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси томонидан республика миқёсида ўтказилган «Конституция - ранглар жилосида» кўрик танловининг ташкил этилиши ҳам ёшларнинг ижодий қобилиятларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотларнинг давоми десак муболаға бўлмайди.

Ушбу танлов Бухоро вилояти миқёсида ҳам юқори савияда ташкил этилган бўлиб жорий йилнинг 14 декабрь санасида Когон шаҳар ва Когон тумандан иштирок этган ёшлар тақдирланди. Тақдирлаш маросими Когон туманининг 21-ИДУМ да ўтказилди. Ушбу тақдирлаш маросимини Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Бухоро вилояти Кенгаши раиси М.Ҳамидов очиб бердилар.

Танлов ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Дарҳақиқат партиямиз томонидан ташкил этилган ушбу танлов ёшларнинг сиёсий билимларини ҳамда ҳуқуқий маданиятини янада оширишга хизмат қилади десак муболаға бўлмайди.

                                    Шеҳроз Норов

"Адолат"  СДП Когон шаҳар Кенгаши раиси.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+