Ёш спортчилар ўзаро беллашдилар

16.09.2022 12:09:27

Болаликдан бадантарбияга ошно бўлган ва спортнинг маълум бир тури билан доимий шуғулланадиган ҳамда соғлом турмуш тарзига амал қиладиган инсон, жамиятнинг қайси соҳасида фаолият юритмасин, ўз меҳнати билан юқори марраларга эришганлигини ҳаётий мисолларда кўришимиз мумкин.

Ана шундай эзгу мақсад билан «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Нукус шаҳаридаги 4-сонли умумтаълим мактабида партиянинг «Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур» лойиҳаси доирасида «Мен мустақил юрт фарзандиман!» шиори остида спорт мусобақаси ташкил этилди.

бахадир5

Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Қайпбергенов, партиянинг «Ёш адолатчилар» қаноти Кенгаши раиси Д.Бегжанов, маҳаллада ёшлар иттифоқи етакчиси Б.Оразымбетова ва бошланғич партия аъзолари ҳамда спортчи ёшларимиз иштирок этишди.

бахадир4

Спорт мусобақасини партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Қайпбергенов кириш сўзи билан очиб берди ва кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга тўхталиб ўтиб, бугунги ёшларга оид давлат сиёсати Янги Ўзбекистонни дунё майдонидаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилганлигини ва бу йўлдаги ислоҳотларнинг давомчилари бўлган ёшларни партия ҳар доим қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини алоҳида таъкидлаб, жамоаларга омад тилади.

бахадир3

Қизғин ўтган беллашувларда жамоалар спортнинг волейбол тўри бўйича ўзаро куч синашиб, яхши натижаларни қайд этдилар.

Мусобақа сўнгида ғолиб бўлган жамоаларга партия томонидан тайёрланган диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

 

Бахадыр ЖУЗБАЕВ,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+