Ёшлар «адолатчилар» ҳимоясида

04.07.2024 15:07:21

Янги Ўзбекистоннинг ёшлари энг бахтли инсонлар, деймиз баъзида ўйланиб қоламиз. Сабаби давлатимиз томонидан келажагимиз эгаларига алоҳида эътибор ва ғамхўрликлар кўрсатилаётган бир вақтда айримлар уларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ўтказаётгани. Бугун шундан келиб чиқиб бу борадаги қонунчилик мустаҳкамланмоқда, фарзандларимиз қонун ҳимоясида.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан Андижон шаҳридаги «Дўстлик» МФЙда ўтказилган давра суҳбати айни шу мавзуга бағишланди. Унда «адолатчилар» билан бирга МФЙ фаоллари, ота-оналар, жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок этди.

Малоҳатхон Мусаева, Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари:

-Тадбир кун тартибига қўйилган масала ўта долзарб. Эртамиз эгалари тўғрисида гап борар экан, барчамиз бирдек масаланинг долзарблиги ва зиммамиздаги масъулиятни унутмаслигимиз лозим. Бежиз тадбир манзилини маҳалладан танламадик. Айнан оила ва маҳаллада ёшлар билан ишлашни тўғри ташкиллаштириш, уларга нисбатан зўравонликларга йўл бермаслик зарур. Агар ота-она бу борада масъулиятли бўлса атрофдагилар ҳушёр тортади, уларга нисбатан нотўғри муносабатда бўлмайди.

Давра суҳбатида сўз олганлар Ўзбекистон «Адолат» СДП доим «Ёшларга нисбатан зўравонликка йўл бермаймиз!» шиори остида сезиларли ишларни амалга ошираётгани, жамоатчилик орасида бу борадаги қонунчилик тарғиботини олиб бораётгани ва олдинда турган вазифалар тўғрисида тушунча бердилар.

«Адолат» СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+