Ёшлар бандлигини таъминлаш – долзарб масала

10.03.2020 16:03:28

Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати М.Сабитова сайловчилар билан учрашув ўтказиб туманда мавжуд муаммоларни ўрганди. Учрашув давомида аҳоли ўзини қийнаб келаётган бир қатор муаммолар билан депутатга мурожаат қилдилар.

Ёшларни иш билан таъминлаш бугунги куннинг долзарб муаммоси эканлиги барчамизга маълум.  Мамлакатимиз рахбарининг “Фуқароларга балиқ эмас, қармоқ берайлик” қабилидаги нутқини амалда бажариш мақсадида бир қатор ҳамюртларимиз иш билан таъминланди. Жумладан, “Сардоба” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган фуқаро Ж.Ихматуллаев халқ равнақига ўз ҳиссасини қўшиш истаги борлигини билдириб, ишга жойлашишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Юртимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, ишсизлик масаласини бартараф этиш мақсадида фуқаронинг хужжатлари чуқур ўрганилиб, таҳлил қилингандан сўнг Ж.Ихматиллаев Навоий Эркин иқтисодиёт зонасида жойлашган МЧЖ “POLIPROPILEN QUVURLAR” корхонасига мутаҳассислиги бўйича доимий ишга жойлаштирилди.  Шунингдек, Навоий шахрида яшовчи Ю.Эрназаров ҳам шу корхонада доимий иш билан таъминланди.

Аҳоли бандлигини таъминлашга ҳисса қўшиш мақсадида келгусида янгидан барпо этилаётган корхоналарга ишсиз, уюшмаган аҳолини доимий даромад топишига ҳисса қўшиш мақсадида Навоий эркин иқтисодиёт зонаси маъмурияти билан келишув ишлари олиб борилмоқда.

 

Додар Долмуродова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши туманлараро ижрочи-котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+