Ёшлар билан суҳбат ўтказилди

29.11.2022 12:11:42

«Адолат» СДП Беруний туман Кенгаши томонидан тумандаги 65-сонли умумтаълим мактабида «Биз ёшлар Ўзбекистон эртаси, келажак бунёдкоримиз» шиори остида ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қарор ва фармонларнинг тарғиботи юзасидан ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида партия туман Кенгаши раиси Иномжон Кутимов томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларга қаратилаётган эътибор ва имкониятлар хусусида сўз юритиб, бугунги кунда замонавий ахборот технологиялари кириб бормаган соҳанинг ўзи қолмаганлигини ва илм олиб касб-ҳунар танлаш ҳар бир инсон ҳаётидаги энг муҳим танловлардан бири эканлиги таъкидлади.

Суҳбат сўнгида ёшларга ижтимоий қўллаб-қувватлаш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини камол топтириш учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида атрофлича маълумот берилиб, ўз ўрнида ёшлар ҳам ўзларни қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Арзигул Матчанова,

Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгаши депутати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+