Ёшлар билан учрашув ўтказилди

31.10.2022 13:10:59

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатнинг энг устувор йўналишидир. Ёш авлодни ҳам маънан ҳам жисмонан камол топишида ўқитувчи ва мураббийларнинг ўрни беқиёс.

«Адолат» СДПдан Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Улбосын Сейтжанова партиянинг «Сиёсий очиқ эшиклар куни» лойиҳаси доирасида Нукус давлат педагогика институтида «Ёшларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда демократик ислоҳотларнинг ўрни» мавзусида ёшлар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда депутат бўлажак ўқитувчи ёшларга устозлик касбнинг ўзига яраша қийинчиликлари ва одоб-ахлоқ қоидалари борасида кенг тушунчалар берди. Депутат ўз сўзида махсус фанларни тўлиқ ўзлаштириб ўз устида мустақил ишлаган ҳамда ўз ишидаги ютуқ ва камчиликларни кўра олган инсон албатта ҳаётда ўз ўрнини топишини таъкидлаб, ёшларга ишонч билдирди.

Шундан сўнг иштирокчилар мавзу доирасида ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олиб, устозларнинг касбий маҳорати билан яқиндан танишди.

Расул Қудияров,

«Адолат» СДП Нукус шаҳар Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+