Ёшлар бир майдонда бирлашди

15.09.2021 17:09:34

«Адолат» СДП Кўнғирот тумани Кенгаши ташаббуси билан Қўнғирот туманида жойлашган «Ёшлар истироҳат боғи»да Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланиб “Ўзбекистон ёшлари сиёсий жараённинг фаол иштирокчиси” шиори остида оммавий тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда партиянинг ҳудудий ва маҳаллий Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ва турли ёшдаги кўнгиллилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбирни партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Р.Отарбаев кириш сўз билан очиб берди. Ундан сўнг, партия Кўнғирот тумани Кенгаши раиси ва Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар, ривожланишлар ва ёшларимизга яратилаётган кенг имкониятлар тўғрисида таъкидланди.

Тадбир давомида қўнғиротлик партия тарафдорлари сафи кенгайди ва  байрам кайфияти улашиш мақсадида санъаткорларнинг концерт дастури билан тарғибот тадбири давом этди.

 

Мавлуда ЕМБЕРГЕНОВА,

«Адолат» СДП Қўнғирот тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+