Ёшлар бирлашса, буюк ишларга қодир бўлишади

26.06.2024 10:06:29

Ҳар бир мамлакат истиқболи, эртанги куни  илм-у маърифатли, жисмонан ва руҳан соғлом ёшларига бераётган эътиборга боғлиқ. Бугун юртимиздаги мактаб, техникум ва олийгоҳларда билим олаётган, тадбиркорлик, ишлаб чиқариш, қурилиш, илм-фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт ва санъат, спорт, мудофаа  соҳаларида меҳнат қилаётган 18 миллиондан зиёд ёш халқимизнинг, давлатимизнинг бебаҳо бойлиги, шубҳасиз.

Шу муносабат билан Фарғона давлат университетида  30 июнь – Ёшлар куни арафасида Сенат ва ёшлар парламенти аъзоларининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда меҳмонлар юртимиз  қонунчилигидаги янгиликлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирар экан,  ёшлар учун яратиб берилаётган  имкониятлардан фойдаланиб, юрт равнақига ҳисса қўшиш кераклигини алоҳида таъкидлашди.

– Бугун  қаерда ёшлар билан учрашмай, қалбим ғурур ва ифтихорга тўлади,-дейди Ўзбекистон «Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева. -Чунки ёшлар – катта  куч. Улар бирлашса буюк ишларга қодир бўлишади. «Янги Ўзбекистон бунёдкори бўламан!», «Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишга муносиб ҳисса қўшаман!»,  деган юксак мақсадлар фарзандларимиз қалбидан чуқур жой олиб, бу  уларнинг ҳаёти ва фаолияти мазмунига айланиб бораётгани бизни қувонтиради.

Ҳа,  азм-у шижоати, ижодий ва интеллектуал салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб келаётган ёшлар  ҳалол ва самарали меҳнати, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан юртимиз тараққиётини ривожлантиришга  хизмат қилмоқда.    

Учрашув  сўнгида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга партия вакилларидан батафсил жавоб олишди.

  Гулчеҳра АҲМЕДОВА,

 «Адолат» СДП

Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+