Ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш эътибор марказида

22.02.2021 18:02:30

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида сўзлаган нутқида Ёшлар, аёллар ва Гендер тенглиги масаллаларига алоҳида эътибор қаратилганлиги қувонарли ҳолдир. Инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш Ўзбекистондаги ислоҳотларда энг муҳим ўринда туриши, биз гендер сиёсати масалалари борасида аёлларнинг ролини тубдан оширишга қаратилган ишларни давом эттиришимиз, ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш эътибор марказида эканлигини, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларига қатъий содиқ қолишлигини таъкидлаб ўтдилар. Мен хам партиянинг ёш аъзоси сифатида Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқларига оид умум эътироф этилган принцип ва нормаларини қатъий ҳимоя қилишга ва фаол илгари суришда юртбошимизга кўмакдош бўлишга барчангизни чорлаб қоламан. Зеро инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун.


Нодирабегим НОРМУҲАММАДОВА
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Мингбулоқ туман Кенгаши
“Ёш адолатчилар”қаноти аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+