Ёшлар коррупцияга қарши муросасиз курашади

17.02.2022 16:02:56

Коррупция бутун дунё ҳамжамиятини ўйлантириб келаётган энг долзарб муаммолардан. Шу боис коррупциядан холи жамият қуриш демократия тамойилларига асосланган ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан ҳисобланади. Шу нуқтавий назардан бизнинг жамиятимизда ҳам ёшларнинг коррупция ҳақида қандай билим ва тасаввурга эгалиги, улар бу иллатга қарши курашишда ўз иштирокини қандай баҳолашини аниқлаш мақсадида 2021 йил мобайнида «Адолат» СДП ташаббуси билан Коррупцияга қарши курашиш мавзусида Республикамиз бўйлаб барча умумтаълим мактабларида иншолар танлови ўтказилган эди. 

Мазкур танловни ўтказишда барча туман шаҳарларда ишчи гуруҳлар тузилиб мактаб ўқувчиларининг ижодий ишлари одилона баҳоланган ҳолда, иншолар саралаб олинди ва энг муносиб кўрилганлари “Коррупция – ёшлар нигоҳида” номли китобга киритилди. Айнан янги истеъдодлилар орасида  Қашқадарё вилоят Нишон тумани 34-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Севинч Имомназарованинг иншоси ҳам бор эди.

Ўтказилган иншолар танлови орқали адолатпарвар ёшларимизнинг она ватанга бўлган меҳр-муҳаббати, коррупцияга қарши курашишда ёшларимизнинг фикрлаш қобилияти анча теранлиги ва шахсий дунёқарашга эга эканлиги яққол намоён бўлди.

Дарҳақиқат, гап коррупцияга қарши кураш ҳақида борар экан, бу борада жамоатчиликнинг назорати жуда муҳим эканини алоҳида таъкидлаш керак. Энг асосийси, бу жараёнда ёшларнинг фаоллиги сезилаётгани эътиборга моликдир.

Гулшан Каримова

“Адолат” СДП Қашқадарё вилоят

Кенгаши мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+