Ёшлар мамлакат келажагининг асосий драйвери

08.10.2020 18:10:45

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгашининг IV ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда партиянинг фаол ёшлари, маҳаллий Кенгашлари депутатлари, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари иштирок этди. Конференцияларда партиянинг ушбу йўналишдаги ўтган беш йилликдаги фаолияти танқидий таҳлил қилинди.

Тадбирларда таъкидланганидек, вилоятнинг узоқ чўл ҳудудлари ҳисобланган Томди ва Учқудуқ туманлари ҳамда Зарафшон шаҳрида айниқса, партиянинг ёшлар билан узвий алоқалари йўлга қўйилганлиги алоҳида эътироф этилди. Биргина Томди тумани вилоят марказидан қарийб 300 км масофа узоқликда жойлашган. Статистик маълумотларга кўра, тумандаги аҳоли ишсизлик даражаси 14 % атрофида қайд этилади. Мазкур тумандан қўшни Қозоғистон Республикасига аҳоли миграцияси юқорилигича сақланиб қолмоқда. Шу боисдан ҳам партиянинг тумандаги ёшлар масалалари устувор вазифа сифатида қаралади. Бу борада партиянинг туман Кенгаши раиси Расул Дайрабаевнинг кўп йиллар давомида соҳага доир Ўзбекистон “Камолот” ЁИҲ каби ташкилотлардаги самарали фаолияти дастуриламал бўлаётганлиги таъкидланди. Хусусан,  партиянинг Томди туман Кенгаши “Ёш адолатчилар” Кенгашининг фаол аъзоси Есенғали Сейилбаевнинг Навоий вилоятидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”нинг аъзолигига сайланганлиги ҳам фикримизнинг ёрқин далилидир.

Ҳисобот-сайлов конференциясининг навбатдагиси партия Зарафшон шаҳар “Ёш адолатчилар” Кенгаши томонидан ҳам ўтказилди. Конференцияда партия Зарафшон шаҳар  “Ёш адолатчилар” Кенгаши раиси С.Бобоёрованинг ҳисоботи ўқиб эшиттирилди ва унда сўнги сайловлар шаҳар аҳолиси орасида партия нуфузи ошганлигини кўрсатиб берганлиги эътироф этилди. Бу борада айниқса, ёш фаолларининг ҳам ҳиссалари ортганлиги таъкидлаб ўтилди.

Хулоса ўрнида айтганда, партиянинг шаҳар ва туманлардаги “Ёш адолатчилар” Кенгашлари томонидан ўтказилган ҳисобот-сайлов конференцияларида ёшлар мамлакат келажагининг асосий драйвери эканлигига эътибор қаратилди. Шунингдек, партиянинг бу борада амалга оширилган ишлар ҳамда эришилган ютуқлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликлар ҳам қизғин муҳокама этилди.

Ўтказилган конференциялар сўнгида Ўзбекитон “Адолат” СДП “Ёш адолатчилар” Кенгашининг ҳисобот давридаги фаолияти ва жорий йилга мўлжалланган дастурий режаларидан келиб чиқадиган тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекитон “Адолат” СДП Навоий

 вилоят Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+