«Ёшлар ойлиги» доирасида «Қизлар карвони » лойиҳаси

26.06.2024 11:06:44

Учкўприк туманидаги шифобахш ўсимликлар етиштириш ва қайта ишлашга ихтисослашган «Меҳригиё» кичик корхонаси нуфузи йил сайин ортиб бормоқда.

«Меҳригиё» да доривор ўсимликларни етиштириш ва уларни қайта ишлаш асосида 100 турдан зиёд шифобахш чой, шарбат ва асалли маҳсулотлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Айни дамда папайя, зайтун, растаропша, киви, лаванда етиштиришни  маҳаллийлаштириш ва улардан фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш борасида олимлар билан ҳамкорликда ишлар олиб бориляпти.

«Ёшлар ойлиги» да мазкур  корхонада  ҳам «Қизлар карвони» лойиҳаси доирасида бизнес тренинг ташкил этилди. Уни маҳоратли тадбиркор,  «Ибратли бекам» ўқув маркази раҳбари, «Шуҳрат» медали соҳибаси, партиянинг Фарғона вилоят Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева олиб борди.

Шаҳноза Ғаниева ўз ҳаёти ва фаолияти давомида эришган ютуқларининг сир-асрорлари ҳақида сўз юритди. Шунингдек, мамлакатимизда хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини оширишдаги катта  имкониятларга ҳам тўхталар экан, бу борада зарур тавсияларини бериб ўтди.

Тренингда қатнашган ёшлар келгусида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш бўйича қилган  режалари, ҳуқуқий ва иқтисодий билимларини ошириш бўйича қилаётган ҳаракати, изланиши ҳақида ҳам гапириб берди.

«Адолат» СДП

Фарғона вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+