Ёшлар онгида  ватанпарварлик  туйғулари юксалтирилди

06.07.2022 16:07:43

Хива Педагогика коллежида “Адолат” СДП Хоразм вилоят,  Хива шаҳар Кенгашлари ҳамда Ўзбекистон “Ветеран“ жангчи-фахрий ва ногиронлари Хоразм вилоят  бўлими, Хива шаҳар бўлинмаси ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистонимизни  жонажон халқимиз билан бирга   қурамиз” мавзусида  маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирга  коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари, партия фаоллари, депутатлари ҳамда жангчи-фахрийлар, журналист ва блогерлар  иштирок этишди.

хоразм2_4

Тадбир даставвалида, фаоллар Хива шаҳридаги жангчи-фахрий ва ногиронлари учун барпо этилган   “Мотамсаро она” ҳайкали  ўрнатилган хотира  хиёбонига  ташриф буюришиб,  реконструкция ишлари билан танишишди.

Реконструкция ишлари  замон талаблар асосида олиб борилаётган бўлиб, хиёбон июль ойида фойдаланишга топширилади.

Қурилиш ишларини олиб бораётган Хива “Чин обод қурилиши” хусусий корхонаси директори, туман Кенгаши депутати  Отахон Машарипов  Ўзбекистон “Ветериан” жангчи-фахрий ва ногиронлари Хоразм вилоят бўлими   ташаккурномаси билан тақдирланди.

Шундан сўнг, тадбир Хива Педагогика коллежида давом этди.

хоразм3_5

Тадбирни мазкур коллеж директор ўринбосари Баҳодир Маткаримов кириш сўзи билан очиб берди.

Таъкидланганидек,  мамлакатимизда олиб борилаётган  ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари  барчаси инсон қадрини улуғлашга қаратилган. Таълим, тиббиёт ва бошқа  соҳаларда илгарилаб  бораётган халқчил ва ҳаётбахш ғояларнинг  негизида  халқимиз, айниқса мамлакатимиз ёшларининг келажаги мужассамдир.

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан жангчи-фахрийлар, Афғон урушидаги кечинмалари билан ўртоқлашдилар. Тинчликни қадрига етиш, тинч ва осуда ҳаётимизни кўз қарочиғидай сақлаш, Ватанни севиш каби туйғулар иштирокчи ёшлар онгида бир умрга муҳрлангани билан аҳамиятли бўлди.

  Фазилат Қурбонбоева, иштирокчи:

–  Бўлиб ўтган учрашув давомида айтиб ўтилган насиҳатлар мақсадларимизни амалга оширишга замин яратган бўлса, мамлакатимиз тараққиётига доир ислоҳотлар билан яқиндан танишганимиз ватаннимиз келажагига  бўлган дахлдорлик туйғуларимизни мустаҳкамлади. Жангчи-фахрийларни Афғонистон жангоҳларида бошидан кечирган қийинчиликларини гапириб берганларида, тинч ва фаровон юртимизни қаттиқроқ  асраб-авайлашимиз керак эканини яна бир бор англаб етдик.

хоразм4_2

Тадбир сўнгида бир гуруҳ жангчи-фахрийларга ҳамда фаол ёшларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Бир сўз билан айтганда, ёшлар орасида ташкил этилаётган бу каби тадбирлар, Янги Ўзбекистонимизни  жонажон халқимиз билан бирга қуришимизда      муносиб ўрин тутиши билан аҳамиятли бўлди.

                                                                             Замира  АБДУЛЛАЕВА,
            “Адолат” СДП  Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+