Ёшлар ўртасида велопойга ўтказилди

26.09.2019 19:09:21

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд туман Кенгаши ташаббуси билан “Соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” лойиҳаси доирасида ёшлар иштирокида велопойга бўлиб ўтди.

Аҳоли, айниқса ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишни тизимли йўлга қўйиш, жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, ўсиб келаётган ёш авлодни зарарли одатлардан асраш ҳамда ҳар бир маҳалла, таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва бошқаларда жисмоний тарбия ва спорт фаолиятини самарали ташкил этиш тизимини шакллантириш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирда Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман тиббиёт бирлашмаси, туман халқ таълими бўлими, туман ички ишлар бўлими вакиллари, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши, партия фаоллари ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этди.

Велопойгага Самарқанд туманидаги 26-сонли мусиқа ва санъат мактаби олдидан старт берилди. 15-ёшдан 25-ёшгача бўлган ўғил-қиз иштирокчилар кенг аҳоли томонидан қўллаб-қувватлаб турилди. Велопойгада биринчи бўлиб маррага етиб келган Муҳаммад Исроилов биринчиликни, Амиржон Болтаев иккинчи ўринни ҳамда қиз болалардан Ҳамиджонова Муштарийбегим учинчи ўринни эгаллади. Ғолибларга партия туман Кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.

 

Зуҳра ҚУДДУСОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+