Ёшлар парламенти аъзоси таълим сифатини оширишда ташаббускорлик кўрсатмоқда

19.05.2022 18:05:51

Бугун юртимиз аҳолисининг 60%га яқинини ёшлар ташкил этмоқда. Ёшларимизга таълим-тарбия бериш, уларни жамиятимиз ривожи учун ҳисса қўша оладиган шахслар қилиб тайёрлаш муҳим ҳисобланади. Аммо, бугунги кунда ўсиб келаётган ёш авлодларга таълим-тарбия беришда аввало ўқитувчиларнинг билим даражасини ошириш энг асосий ва долзарб бўлган масаладир.

Шу мақсадда Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзолигига сайланган Хуршид Тўхтаев ва Ғиждувон туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Таълим сифатини оширишда Ғиждувон тажрибаси” лойиҳаси ишлаб чиқиб амалиётга жорий этилди.

Жорий йилнинг 5 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида халқ таълими соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлигининг таҳлили юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида мактаблар таълимини ривожлантиришда, ўқувчиларга сифатли таълим ва тарбия бериш, уларни касбга йўналтириш, ота-оналар ва таълим муассасалари ўртасида яқин ҳамкорлик ўрнатиш бўйича “ҒИЖДУВОН ТАЖРИБАСИ” асосида фаолият юритаётган ёшлар парламентимизнинг фаол ва ташаббускор аъзоси Х.Тўхтаевнинг мехнатлари давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида эътироф  этилди.

Давлат раҳбарининг эътирофидан куч олган Ёшлар парламентимиз аъзоси Х.Тўхтаев таълим сифатини оширишдаги Ғиждувон тажрибасини Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида амалиётга жорий этди.

Ушбу лойиҳа доирасида Муборак  тумани халқ таълими бўлими томонидан физика, математика, тарих, инглиз тили, билология, кимё,  она тили ва адабиёт фанларидан, жами 250 дан ортиқ ўқитувчилар ўқитилади.

Бунинг натижасида туманда ўқувчиларнинг салоҳияти ортиши, ўқувчилар ортиқча харажатларсиз, репетитор изламасдан билим олишга имконият яратилганлиги таъкидлаб ўтилди.

 

Додар ДОЛМУРОДОВА,

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши

Марказий аппарати бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+