"Ёшлар қаноти" фаоллари халқаро IELTS сертификатини қўлга киритишди

08.01.2023 15:01:06

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 192-сонли умумтаълим мактабининг бир йўла тўрт нафар юқори синф ўқувчилари IELTS имтиҳонларини муваффақиятли топшириб, C1 даражасига эга бўлдилар.

Жумладан, мазкур таълим муассаса битирувчилари Ирода Аббосова, Джавхаров Мирсаид, Камрон Иброҳимов ҳамда Мухлиса Хасановалар IELTS имтиҳонларида 6,5 дан 8,5 баллгача натижаларни қўлга киритишди.

Таъкидлаш керакки, ёшларимизнинг бу каби ижобий натижаларида Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман кенгаши депутати, мазкур мактаб директори Исломова Дилдора Шавкатовнанинг алоҳида ўрни бор. Айнан Д.Исломованинг жонкуярликлари туфайли ўқувчилар шундай юксак натижаларга эришиб келмоқдалар. Ушбу ёшлар партия томонидан мунтазам ўтказиб келинаётган «Конституция билимдони», «Коррупция ёшлар нигоҳида» каби кўрик танловларда фаол қатнашиб келган. Партия томонидан ўтказиладиган турли тадбирларда ўзларининг иқтидорларини намойиш этишган.

Фурсатдан фойдаланиб, иқтидорли ўқувчилар ҳамда уларнинг устозларини ушбу муваффақият билан «Адолат» СДП Тошкент шаҳар кенгаши номидан муборакбод этамиз. Ютуқлар давомийлиги доимий ҳамроҳ бўлишини тилаймиз.

«Адолат» СДП Тошкент шаҳар кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+