Ёшлар саломатлиги –партия эътиборида

05.04.2021 18:04:45

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг  Ёшлар саломатлиги – партия эътиборида” лойиҳаси доирасида   Сурхондарё вилоятидаги фаоллари ва депутатлар ҳудуддаги шаҳар ва туманларда   ўрганишлар олиб боришмоқда.

Жумладан, Шўрчи, Бойсун, Термиз, Қизириқ  туман партия Кенгаши фаоллари, депутатлар ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари томонидан  тумандаги умумтаълим мактабларида ўрганишлар олиб борилди.

Ўрганишлар асносида мазкур туманлар умумтаълим мактабларида бир қатор камчиликлар борлиги аниқланди.

Хусусан, Қизириқ туманидаги 1,-30,-9,-2,-сонли умумтаълим ўрта мактабларида ўрганишлар олиб борилганда мактабларда тиббиёт хоналари мавжуд эмаслиги, стоматология хоналари ҳам йўқлиги, мактабларда тиббиёт ходимлари билан таъминланиш даражаси пастлиги, тиббий анжомлар ҳам умуман йўқлиги аниқланди.

Ўрганилган мактаблардаги тиббий рўйхатлар кўздан кечирилганда тумандаги 2-сон умумтаълим мактабида 725 нафар ўқувчидан 38 нафарига “кариес” касаллиги ташхиси қўйилган, 9-сон умумтаълим мактабида 2 нафар  “кариес” касаллиги, 2 нафар сколиоз касаллиги, 1 нафар ясситовонлик касаллиги, 1- сон умумтаълим мактабида эса ўқувчиларнинг 30 нафари ясситовонлик касаллиги билан оғриши соҳа мутахассислари томонида ўқувчилар ўртасида ўтказилган профилактик кўрик натижасида аниқланганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, ўрганилган мактабларнинг тумандаги 2,-9,-сонли умумтаълим мактабларида    ўқувчиларнинг санитария-гигиена билимининг даражаси қониқарли бўлса-да, тумандаги 1,-30,-сонли умумтаълим  мактабларида ўқувчиларнинг санитария-гигиена билимининг даражаси яхши эмаслигининг гувоҳи бўлинди.

Мукаррам Жўрақулова, Қизириқ туман 1-сонли умумтаълим мактаби директори:

- Кейинги уч йил мобайнида тиш кариеси, ясситовонлик ва сколиоз касаликлари билан боғлиқ бўлган муаммоларни ўрганишга киришилган. Ўрганишларда туманимиз аҳолиси, болалар ўртасида мазкур касалликларга чалиниш ҳолатлари аниқланяпти. Хусусан,   мактабимиз ўқувчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилганда тиббий кўрик давомида  ясситовонлик, сколиоз, кўкрак қафаси рахити, шунингдек тиш кариеси  касалликларига чалинганлиги аниқланди.

Тиббий кўрик хулосалари болалар соғлиғини муҳофаза қилиш, хусусан, ясситовонлик ва сколиоз касаллигини даволаш ва олдини олиш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш лозимлигини кўрсатмоқда. Биз бу борада туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан болаларни соғломлаштириш юзасидан чора-тадбирлар белгиладик.

Ўрганилган мактабларда ўқувчиларнинг ота-оналар ўртасида сўровнома ўтказилиб, сўровнома натижалари таҳлил қилинганда ота-оналар ўртасида тиббий маданият даражаси етарли эмаслиги ҳам маълум бўлди.

Ишчи гуруҳи мазкур мактабларга дарҳол соҳа мутахассисларини жалб қилиб,  ота-оналарнинг тиббий маданиятини ошириш бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш зарурлиги режалаштирилди.

 

Фахриддин ОРИФХОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят

Кенгаши мафкуравий ишлар бўйича раис ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+