Ёшлар саломатлиги – партия нигоҳида

17.05.2021 14:05:36

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Тозагул Холиқова, партия вилоят кенгаши раиси ўринбосари Шерзод Ҳусниддинов, вилоят халқ таълим бошқармаси ходимлари, вилоят соғликни сақлаш бошқармаси шифокорлари ҳамроҳлигида Иштихон туман Кенгаши депутатлари Фахриддин Абдураззақов, Ф.Умрзоқова ҳамда М.Алиқуловалар, туман тиббиёт бирлашмаси ва туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликдаги ишчи гуруҳи  туман умумтаълим мактабларида “Ёшлар саломатлиги-партия нигоҳида” шиори остида 4,10, 26 ва 74- умумтаълим мактабларида ўрганишлар олиб боришди.

Ўрганишлардан кўзланган асосий мақсад ўқувчилар ўртасида учрайдиган сколиоз, яссиоёқлилик ҳамда стомотологик касалликларни аниқлаш, олдини олиш ва ташкил қилинган “Тиббиёт хоналари” ҳолатлари билан яқиндан танишишдир.

Ўрганиш жараёнида учраган камчиликлар бўйича мутасаддиларга тегишли тавсиялар берилди. Бундан ташқари ўқувчилар билан соғлом турмуш тарзи, саломатликни асраш юзасидан қисқа семинар-тренинглар ҳам ўтказилди.

Ясси оёқ – оёқ панжаси гумбазининг ялпайиб, текис бўлиб қолиши. Касалликнинг дастлабки белгиси: оёқ тез толиқади, оёқ таги оғрийди, болдир, сон соҳасида ҳам оғриқ сезилади, кейинчалик оғриқ тизза бўғимлари ва белга ҳам тарқалади. Ясси оёқликни даволаш учун 2-5 ёшли болаларда турли машқларни бажартириш, массаж, ортопедик оёқ кийимлар буюрилади. 8 ёшдан катта болаларга эса бундай ҳолларда махсус оёқ кийим кийиш зарурлиги белгиланади. Бу уларнинг ясси оёқлигини даволаш учун эмас, балки касаллик сабабли келиб чиқадиган оғриқни бартараф этиш учунгина, холос. Ясси оёқ бўлган беморларнинг даволанмаслиги умуртқа поғонасининг қийшайишига, бир сўз билан айтганда, қоматнинг бузилишига сабаб бўлади. Айниқса, бемор кўп тик ҳолатда тура олмайди ва бел соҳасида доимий оғриқ кузатилади.

Ясси оёқликни вақтида аниқлаб, керакли даво чораларини кўриш рисоладагидек қомат ва соғлом турмуш тарзининг гарови бўлиб хизмат қилади. Ёки сколиоз касаллигини оладиган бўлсак, болаларда учрайдиган умуртқа поғонасининг ёнга ва ўз ўқи атрофида қийшайиши билан кечадиган оғир ортопедик хасталик бўлиб, бир елканинг иккинчисидан баланд бўлиши, бироз букрилик, қад-қоматнинг ўзгариши, белнинг ассиметрик ҳолати кузатилади. Агар ушуб касалликнинг бошланишидаёқ аниқланса даволаш осон кечади, оғир формасига келганда эса, жарроҳлик амалиётини олиб бориш билан бирқаторда, мунтаззам даво муолажалари билан шуғулланиш кишилардан катта сабр-тоқат, матонат талаб қилиди-дейди ишчи гуруҳ раҳбари, партиянинг вилоят Кенгаши депутати, Тозагул Холиқова.

Ҳа халқимизда бежизга “Касалликни даволашдан кўра олдини олган афзал” деб айтилмайди. Ўрганишлар жараёнида тиббиёт ходимлари, умумтаълим мактаблари, МТМлар ва маҳаллала фуқаролар йиғинлари ҳамкорлигида аҳоли ўртасида ушбу касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари, оқибатлари ва даволаш усуллари ҳақида кенг тарғибот ишларини кўпроқ олиб бориш зарурлигини англадим.

                                                           Муталлиб РАҲИМОВ,

Халқ депутатлари Иштихон туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+