Ёшлар – сиёсий жараённинг фаол иштирокчиси

22.09.2021 15:09:05

Фуқароларнинг ҳуқуқий билимини ошириб боришни унинг ёшлик давридан бошлаш керак. Ёшларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти даражаси юқори бўлса, уларнинг сиёсий жараёнлардаги иштироки ҳам фаолроқ бўлади. Юртимиз аҳолисининг 64 фоизидан зиёдини ташкил этадиган ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги кўп жиҳатдан жамиятнинг эртанги истиқболини белгилашга хизмат қилади.

“Адолат” СДПнинг Нишон туман Кенгаши томонидан  маданият саройида “Ўзбекистон ёшлари сиёсий жараённинг фаол иштирокчиси” мавзуида уюштирилган тарғибот тадбирида ҳам шулар хусусида сўз юритилди. Унда дастлаб сўзга чиққан партия вилоят Кенгаши раиси Руиддин Раупов ҳар бир ёшнинг онгига ақлан таъсир кўрсатиш, маънавий омиллар ила малҳам қўйиш, тафаккурига фикр орқали, қалбига эса қалб орқали йўл топиш адолатчиларнинг вазифаси эканлигини алоҳида эътироф этди.

-Партиямиз сафларида бугунги кунда 44 минг нафар аъзоларимиз бўлса, шуларнинг 20 минг нафарини ёшлар ташкил этади,-деди Руиддин Раупов.-Биз ушбу ёшларимизни сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишига эришаяпмиз. Энг муҳими, “Адолат” СДПга аъзо ёшларнинг бандлиги тўла таъминланган. Биз бунга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Ёшларимиз ислоҳотлар жараёнининг қайноқ нуқталарида ташаббускорлик кўрсатяптилар. Янги Ўзбекистон учун қўйилаётган тамал тошининг мустаҳкам бўлишини таъминлаяптилар.

Митинг иштирокчилар қалбида ўзгача илиқлик уйғотди.

                                                       Гулноза РАДЖАБОВА,

                          “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+