Ёшлар тарбиясида ҳамкорликнинг ўрни

23.07.2019 12:07:11

Жомбой туманидаги 50-умумтаълим мактабида ёшлар ўртасида суицид, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси мавзусида ота-оналар билан суҳбат ўтказилди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси туман Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда “Бешбола” маҳалласи вакиллари ва кузатув кенгаши аъзолари иштирок этишди.

Ёшларга яратилган шароит ва имкониятлар, улардан оқилона фойдаланиш борасида ютуқ ва камчиликлар муҳокама қилинди.

— Ўсмирларни ташқи салбий таъсирлардан ҳимоялаш мураккаб, - дейди туман кенгаши раиси Комила Умарова – Айниқса бугунги мобиль қурилмалар, интернет замонида бу қийин кечяпди. Бунинг учун доимий тушунтириш, тарғибот ишларини мунтазам ўтказиш зарур. Болага ўта қаттиққўллик қилиш ҳам, ўта ихтиёрни бўш қўйиш ҳам тарбия бузилишига сабаб бўлади.

Тадбир сўнгида иштирокчиларнинг фарзанд тарбияси, маънавий етуклиги борасидаги фикр мулоҳазалари тингланди.

Мафтуна МАМАТҚУЛОВА,

Жомбой туман Кенгаши

“Аёллар қаноти” раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+