Ёшлар учун имконият эшиклари доимо очиқ

06.07.2021 15:07:05

Ёшлар - келажагимиз, юрт таянчи ҳамда ишончидир. Шу боис айни пайтда юртимизда ёш авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Ўқиш ва ишлашлари учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар эса уларни янги марралар сари ­ундаётгани бор гап. Бинобарин, ҳозирги кунда ўз билим ҳамда меҳнати билан юртимиз ­тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган йигит-қизларимиз ҳам талайгина.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига киришда имтиёзлар бериш тўғрисида”ги қарори ҳам ана шундай фаол, ташаббускор ёшларга қаратилаётган эътиборнинг юксак наъмунасидир.

Жорий йилда ҳам мазкур Фармон асосида бир гуруҳ ёшлар олийгоҳларга имтиёзли равишда ўқишга кириш имкониятига эга бўлишмоқда.

Улар орасида Жиззах шаҳридаги 19-умумтаълим мактаби битирувчиси, партиямиз қошида ташкил қилинган “Истеъдод клуби”нинг фаол аъзоси Диёрбек Тожиев ҳам борлиги қувонарлидир.

У 2016 йилдан буён турли хил вилоят, республика кўрик-танловларида, лойиҳаларда фаол иштирок этиб келмоқда. Қолаверса, Диёрбек ўзининг интилувчанлиги, фаоллиги ва жонкуярлиги билан ўз тенгдошларига наъмуна бўлиб келмоқда.

-Мамлакатимизда биз ёшлар илм ўрганиб, касб-ҳунар эгаси бўлишимиз учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилган,- дейди Диёрбек Тожиев. – Шуни айтишим жоизки, биз ёшлар ҳам давлатимиз раҳбарининг яратиб бераётган кенг имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда Ватанимиз истиқболини яратишда ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшишимиз керак.

Дархақиқат, бугунги ёш авлод улкан имкониятлар мамлакатида яшамоқда. Бу имкониятлардан ўз вақтида оқилона фойдаланиш, эгаллаган билимларни аввало, халқ манфаати, Ватанимиз равнақи йўлида сафарбар этиш доимо улар олдидаги олий мақсадлардан бири бўлмоғи лозим

 

Ўктам ҚУРБОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+