Ёшлар учун имкониятлар берадиган яна бир муҳим қадам

15.07.2021 08:07:56

Куни кеча давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев  “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларни ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  фармонни имзолади.

Президентимизнинг ёшларга оид сиёсатида иккита энг муҳим йўналиш бор. Биринчиси уларга замонавий билим бериш, иккинчиси ёшлар бандлигини таъминлашдир. Кейинги йилларда ислоҳотлар, ташаббус ва янги тизимлар замирида ушбу мақсад мужассам. Ёшлар бандлиги масаласида рақамларни таҳлил қилиб, маълумотларга таяниб айтадиган бўлсак, сўнгги тўрт йилда 30 ёшгача бўлганлар сони беш баробарга артиб, улар 500 мингдан ошган. Охирги саккиз ой мобайнида “Ёшлар дафтари”га киритилган 480 минг нафар йигит-қизнинг муаммоларини ҳал этиш учун 300 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.   

Мазкур ҳужжатда жорий йилнинг август ойида “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзандига ўқув қуроллари, китоб, кийим–кечак учун 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган. Шунингдек, талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси миқдорида имтиёзли таълим кредитларини бериш жорий этилмоқда. Шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар фарзандлари учун  ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга турмуш қураётганида ўз хонадонига қўшимча уй-жой қуриши учун гаровсиз кредит ажратилиши белгиланган.

Давлатимиз раҳбарининг 30-июнь Ёшлар куни муносабати билан бўлиб ўтган Ўзбекистон Ёшлари ва талабалари Форумида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида қабул қилинган мазкур фармони бу борада яна бир амалий қадам бўлди.

Мазкур фармонда 30 дан ортиқ янги таклифлар, ташаббуслар, ғоялар илгари сурилган бўлса, уларни 3 та асосий йўналишга бўлиб таҳлил қилиш мумкин.

Биринчи йўналиш бу – замон талаби бўлган, давлатимиз раҳбари ҳар доим таъкидлайдиган, сувда чўкмайдиган, оловда ёнмайдиган бойлик - илм. Мана шу биринчи йўналишдаги ташаббуслар ёшларимизни таълим олишлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратишга қаратилган. Яна бир йўналишдаги имкониятлардан бири - ёшларимизнинг бандлигини таъминлаш, хусусий секторда мўмай даромад олишлари учун кўмаклашиш, шу билан бирга давлат фуқаролик хизматининг жозибадорлигини ёш кадрлар ўртасида ошириш мақсад қилинган. Шунингдек, ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларни инновацион стартап ғоя ва ташаббусларини қўллаб–қувватлаш бўладиган бўлса, яна бир муҳим йўналиш бу ёшларимизни, ёш оилаларнинг ижтимоий ҳимоясини ташкил қилишдир.

Президентимизнинг мазкур фармони билан мамлакатимиздаги эҳтиёжманд оилаларда тарбияланаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим олишини  ташкил этиш учун имтиёз ва имкониятлар яратилиши мўлжалланган.

Яна шунингдек, юртимиздаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар фарзандлари ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга, янги турмуш қураётган ёшларга ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилиши белгиланди. Шунингдек, 2000 мингта ёш оилага уй-жой сотиб олиши учун бошланғич бадал фоиз тўловларини қоплашга давлат бюджетидан қўшимча 60 миллиард сўм субсидия ажратилиши ҳам белгиланди.

Мухтасар айтганда, мазкур фармон замирида юртимиз ёшларини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ кўплаб масалалар қамраб олинган бўлиб, Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси бўлган ёшларга ўз салоҳияти, иқтидорини намоён қилиши учун янада кенгроқ имкониятлар яратишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

 

Сардор ОЧИЛОВ,

Ёшлар парламенти аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+