Ёшлар ва хотин-қизлар билан очиқ мулоқот

04.11.2021 08:11:09

Партия лойиҳасига асосан ҳар ҳафтанинг  пайшанбаси  "Ёшлар ва хотин-қизлар билан очиқ мулоқот" куни  этиб белгиланган.  Бу галги очиқ мулоқот "Адолат" СДП Учкўприк туман Кенгаши  томонидан "Баркамол авлод" марказида ўтказилди. Учрашувда туман Кенгаши раиси О.Ҳакимова,  бошланғич партия раиси Г.Умарова, марказ директори Б.Раҳмонов  иштирок этди. Мулоқот давомида ёшлар ва хотин-қизлар ҳуқуқий билимларини бойитиш,  уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалаларига эътибор қаратилди. Уларни қийнаб келаётган масалалар юзасидан атрофлича маълумот берилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан жавоб олдилар.

Партиянинг фаол аъзолари рағбатлантирилди.

  • Кўплаб ёшларимиз, хотин-қизларимиз партия фаолиятига қизиқадилар, – дейди туман Кенгаши раиси Одинахон Ҳакимова. –  Аммо қай тартибда аъзо бўлиш, қаерга мурожаат қилиш,  тадбирларида иштирок этиш бўйича етарлича маълумотга эга эмаслар. Бугунги  очиқ мулоқот давомида иштирокчиларга мазкур масалаларда ҳам зарур тушунчалар берилди.  Уларнинг иш билан таъминланиш, болалар пули ва кўплаб ижтимоий масалалардаги мурожаатлари мутасадди ташкилотлар билан боғланиб, ўрганиш  учун қайд этиб олинди.

 

 

“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+