Ёшлар ва таълим: Беқиёс ўзгаришларнинг амалий ифодаси

03.10.2022 12:10:16

Бугунги кунда давлат сиёсатининг асосий бўғини саналган ёшлар ва уларнинг таълим-тарбиясига доир масалалар кундан-кун янада долзарб аҳамият касб этиб бормоқда. Айниқса, узлуксиз таълим, касб-ҳунарни ривожлантиришга қаратилган эътибор йигит-қизларнинг жамиятда ўзларининг муносиб ўринларини эгаллашларига яқиндан кўмак беряпти.

Когон шаҳар 2-умумтаълим мактабида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Чориев Таваккал Равшановичнинг ҳамда Ўзбекистон «Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши ва Когон шаҳар Кенгаши ходимлари ҳамкорлигида «Депутат ва ёшлар» шиори остида давра суҳбати ташкил этилди. Шунингдек давра суҳбатида Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати Д. Эргашева, 2-умумтаълим мактаби директори Ж.Эсановалар ҳам иштирок этишди.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Чориев Таваккал Равшановичнинг сўз олиб, «Таълим тўғрисида»ги Қонун юзасидан тушунчалар бериб ўтди. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг асосий мақсади ҳам ҳар қандай шароитда таълим соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, ёшларнинг билим олиш имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилиш ҳисобланади. Қонуннинг янги таҳририда таълим ва тарбияга миллий ҳамда умуминсоний қадриятларнинг сингдирилганлиги принциплари қайд этилганлиги таъкидланди.

Суҳбат жараёнида умумтаълим мактабларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш, дарсликларнинг замонавий ўқув методик талабларга мослиги тўғрисида қабул қилинган қарорлар юзасидан тушунчалар берилди. Ўқувчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

И.Бозоров,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+