Ёшлар – Янги Ўзбекистон келажагининг ишончли кафолати

01.07.2024 13:07:45

Бугунги кунда юртимизни том маънода ёшлар мамлакати дейишимизга барча асосларимиз бор. Статистик маълумотларга кўра, 2024 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 36 миллион 963 минг кишидан ошган бўлиб, 14-30 ёшгача бўлганлар сони 9 миллион 600 минг нафарни ташкил этади. Мамлакатимиз умумий аҳолисининг чорак қисмидан (25.9 %) кўпроғи айнан ёшлар ҳиссасига тўғри келади.

Шу боисдан давлатимиз раҳбарининг шахсан ташаббуси ва раҳнамолигида мамлакатимиз тараққиётининг муҳим кафолати сифатида ёшларга ҳар жиҳатдан катта эътибор қаратилмоқда.

Биргина 2024 йилни президентимиз томонидан «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» ёшлар йили деб эълон қилингани бунинг ёрқин исботидир.

Президентимиз томонидан 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан байрам табригида «Ёшлар дафтари», «Ёшлар баланси» платформаси асосида олиб бораётган кенг кўламли ишларимиз натижасини ўғил-қизларимиз ўз ҳаётида аниқ ҳис этаётганлигини алоҳида таъкидлади.

Айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан аниқ манзилли дастурларнинг амалга оширилиши ўта муҳим воқелик бўлмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўзида «маҳалла еттилиги» тавсияси билан 156 минг ёшга 60 минг гектар ер майдони 30 йил муддатга ижарага берилгани ҳам шу йўлдаги муҳим қадамдир.

Юртбошимизнинг биз ёшларга йўллаган табригида ислоҳотларимиз самараси ўлароқ, Ўзбекистонда ёшлар сиёсати борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар дунё миқёсида тан олинмоқда. Ўтган йили Ёшлар тараққиёти индексига кўра, Ўзбекистон ёшлар сиёсати соҳасида энг тез ривожланаётган мамлакатлардан бири, деб эътироф этилганлиги Президентимиз бошчилигида биз каби ёшларни бирдек қувонтирди.

Бунга жавобан биз ёшлар ўз соҳа ва касбларимизда ватанимиз тараққиёти учун сидқидилдан садоқат билан хизмат қилиб, юксак чўққиларни забт этишимиз орқали Янги Ўзбекистон келажагига муносиб хизмат қиламиз.

Есенғали СEЙИЛБАЕВ,
«Ёшлар парламенти» аъзоси,
Томди туман
Болалар мусиқа ва санъат
мактаби директори
.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+