Ёшлар юрт келажаги

25.01.2024 13:01:28

   Дунё аҳолисининг қарийб 20 фоизини ёшлар ташкил қилади. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 60 фоиздан ошади. Ёшлар давлатимизнинг бебаҳо бойлиги. Улар учун барча шарт-шароит яратилган, имкониятлар эшиги кенг очилган.
   “Адолат” СДП, Сирдарё вилоят, Ховос тумани Кенгаши раиси ва вилоят депутати Ғ. Райимназаров Ховос тумани “Қаҳрамон” МФЙ ҳудудида жойлашган 10-умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчилари иштирокида "Депутат ва ёшлар" лойиҳаси асосида давра суҳбати ўтказилди.


   Бугун мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Жорий йил давлатимиз раҳбари томонидан “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”, деб эълон қилинди. Бундан кўриниб турибдики, ушбу йилимиз ҳам ёшларимиз учун кутилмаган ютуқларга бой бўлади.
   Учрашувда йилнинг “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиниши замирида ёшлар ва уларнинг муаммо, камчиликларини бартараф этиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, тадбиркорликка жалб қилиш, беш муҳим ташаббуснинг ҳар бир йўналишини туман ва шаҳарларда тизимли ишларни амалга ошириш, ёшларни касб-ҳунарга ўқитиб, бандлигини таъминлаш каби долзарб масалалар юзасидан маъруза қилинди.
   Бу эса, ўз навбатида, ёшларга янада куч-қувват, илҳом бағишлаши ва уларни янгидан янги марраларни эгаллаши учун имконият демакдир.

Ўзбекистон “Адолат” СДП,
Сирдарё вилоят кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+