Ёшлар юрт келажаги

27.06.2024 17:06:42

Бугун мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Жорий йил давлатимиз раҳбари томонидан «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили», деб эълон қилинди. Бундан кўриниб турибдики, жорий йил ҳам ёшларимиз учун кутилмаган ютуқларга бой бўлади.

Бугун мамлакатимизда ёшлар учун барча имкониятлар эшиги кенг очилган бўлиб, уларнинг таълим олишлари, касб ўрганишлари, бандлиги, уй-жой таъминоти ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун барча шароитлар яратилган. Маълумки 30 июнь «Ёшлар куни» юртимизда кенг нишонланиб келинмоқда ва бу тадбирни Ўзбекистон «Адолат» СДП Сирдарё вилоят Кенгашида ҳам юқори савияда ўтказиш режалаштирилган. Партия ташаббуси билан партиянинг мақсад ва вазифаларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилишдаги фаоллиги учун бир гуруҳ партиямиз фаол ёшларини тақдирлаш мақсадида, 2024 йил 27 июнь куни Гулистон шаҳар 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатида туман ва шаҳар Кенгашларидаги фаол ёшлар иштирокида тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида партиямиз фаол ёшлари «Адолат»СДП Сиёсий Кенгаш раиси Робахон Махмудова имзоланган ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. Бугун биз Янги Ўзбекистонни бунёд этиш жараёнида эканмиз, бунда сизнинг-ёшларнинг,ўрнингиз ва ролингиз бениҳоя муҳим ва аҳамиятлидир!

«Адолат» СДП
Сирдарё вилоят кенгаши
матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+