Ёшларга суянчиқ дўст

27.05.2021 12:05:30

Ўзбекистон тарихида илк бор давлат раҳбарининг битирувчиларга табриги йўлланди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг мустақил ҳаёт остонасида турган, қалбида юксак орзулари жўш ураётган ёшлар учун йўллаган бу табриги, унда билдирилган илиқ, самимий сўзлар, юрт раҳбарининг ҳар бир ўғил-қизга "фарзандим, ёш дўстим" дея айтилаётган эзгу тилаклар нафақат ёшлар, балки, ёшу-қари, ҳар бир юртдошимизни қалбини ларзага солиб, умидбахш орзуларга, юксак орзу-мақсадлар сари дадил қадам ташлашга чорламоқда.

Зеро, бугун мактабни тамомлаётган ёшларнинг қай бири олий ўқув юртида, кимдур касб-ҳунар мактаби ва коллеж ёки техникумда ёхуд муқим иш ўрнига эга бўлиб, жамиятда ўз ўрнини топиши ҳақида давлат, Президент шахсан қайғурмоқда, бунинг учун олдиндан мустаҳкам замин, ишончли тизим яратилиб, катта ҳаёт бўсағасида ишончли "қўл", суяниш мумкин бўлган "дўст" қарши олмоқда.

Фарзандининг эртаси, унинг орзу-ҳаваслари рўёби ва бахту-иқболини кўриш мақсадида бўлган минглаб ота-оналарга қанчалар қувонч, хотиржамлик, катта умид ва ишонч бағишлаётган мазкур ғамхўрлик замирида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўз халқига, жонажон Ватани, миллат фарзандлари, эртамиз эгаларига бўлган юксак ҳурмати ва меҳр-муҳаббати яққол намоён бўлмоқда.

Бир сўз билан айтганда, бугуннинг ёшлари, "инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган янги Ўзбекистон, янги Ренессанс бунёдкорларига" ҳар қанча ҳавас қилсак кам. Бу юксак меҳр ва яратилаётган имкониятлар, шубҳасиз битирувчи ёшларимизнинг келгуси ҳаётда улкан зафарлар ва муваффақиятларга эришишининг кафолати, мустаҳкам замини бўлиб хизмат қилади.

Оқ йўл сизларга, азиз битирувчилар!!!

Мирзоҳид АБДУКАДИРОВ,

Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+