Ёшларимиз – фахримиз

02.07.2021 11:07:43

Мустақил Ўзбекистонимизнинг келажаги ёшларимиз зиммасига катта масъулият юклайди. Улар ўқишда спортда қисқаси барча жабҳаларда кўплаб ютуқларни қўлга киритмоқда. Хусусан 11-синф ўқувчиларини муддатдан олдин хорижий давлатларнинг нуфузли олийгоҳларга ўқишга киришлари ёки республика ва Осиё чемпионларида совринли ўринларни олиб, грант асосида талаба бўлиш бахтини қўлга киритаётганликлари яққол мисол бўлмоқда.

Муҳтарам Президентимиз “Учинчи Ренессанс бунёдкорлари” шиори остида ўтаётган форум иштирокчилари билан учрашиб, уларни самимий табриклари ҳам ёшларга бўлган оталарча ғамхўрликдир. Мана бугун 30-июнь-ёшларимиз байрами мен, устозлар номидан барча ёшлармизни байрам билан табриклайман. Улардаги шижоат билимга бўлган  интилиш, кўзларидаги оловни кўриб қувонаман. Сизлар билан барча юртимиз аҳли фахрланади!

 

Муҳаббат ШАРАПОВА,

Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+