Ёшларни маънавий таҳдидлардан асраш-давр талаби

13.09.2022 17:09:26

Ўзбекистон «Адолат» СДП Ангор туман Кенгаши томонидан тумандаги 3-сонли ИДУМда «Ёшларни ахборот хуружидан асрайлик» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Партия Ангор туман Кенгаши ва «Ёш адолатчилар қаноти» Кенгаши фаоллари, депутатлар, ўқитувчилар ва юқори синф ўқувчи ёшлари иштирок этишди.

Тадбирда маъруза қилганлар бугунги глобаллашув жараёнида инсон маънавиятига қарши йўналтирилган ахборотлар, уларнинг салбий оқибатларидан ёшларимизни ҳимоя қилиш, интернетдан ахборот олиш, ахборот алмашиш борасида тизим яратилганлиги ҳамда ахборот хуружларининг ёшлар ҳаётига таъсири ҳақида сўз юритишди.

сурхон2_11

Давра суҳбатида ахборот хавфсизлигини таъминлаш энг муҳим вазифа эканлиги хусусан, ёшларда интернет тармоғидан фойдаланганда маданият ва ахлоқ меъёрларига риоя қилишни, мафкуравий иммунитетни кучайтириш, хусусан, интернет тармоғига ахборотни жойлаштириш, тарқатиш, излаш, фойдаланиш каби хусусиятларни ўз ичига олган ахборот хавфсизлиги ва интернет маданиятини мукаммал ўзлаштиришлари лозимлиги қайд этилди. Ёшларни нафақат янги технологиялар бўйича ўқитиш ва улардан фойдаланиш қобилиятини шакллантириш, айни чоғда ана шундай технологияларни яратиш ва такомиллаштиришда уларнинг кенг иштирокини таъминлаш масъул ташкилотлар томонидан олиб борилаётганлиги ва ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Тадбирда мазкур масала юзасидан глобаллашув даврида ахборотлар оқими боис ёшлар кенг билимга эга бўлибгина қолмай, тобора кучайиб бораётган маънавий таҳдид ва хатарларга дуч келаётганликлари, уларни ахборот хуружларидан эҳтиёт бўлиш ҳақида ҳам тўхталиб ўтишди.

сурхон3_5

Юсуф Ҳалимов, Халқ депутатлари Ангор туман Кенгаши депутати:

-Фарзандининг истиқболини, ёрқин келажагини истайдиган ҳар бир ота-она тарбия масаласига жиддий эътибор бермоғи зарур. Бола тарбияни турли компьютер ўйинлари, интернет ва ижтимоий тармоқлардан эмас, энг аввало ота-оналаридан, бобо-момоларидан, эзгуликка, покликка ва дину диёнатга чақирувчи яхши китоблардан олсин.

Инсонлар қалби ва онги учун катта курашлар кечаётган глобаллашув даврида юксак маънавият, одоб ахлоқ тарбиясига эътиборни кучайтириш долзарб вазифадир Ўсиб келаётган ёш авлодни диний – миллий қадриятлар асосида тарбиялаш, улар қалбида ўз халқи, Ватанига меҳр-садоқат туйғусини кучайтириш, уларни хар-хил бузғунчи кучларнинг ахборот хуружларидан огоҳ этиш, муносиб ҳимоя қилишдан иборатдир.

Давра суҳбати сўнгида тадбир ташкилотчилари ва ёшлар ўртасида турли савол-жавоблар ўтказилди.

Мухаммади Темиров,

 «Адолат» СДП Ангор туман «Ёш адолатчилар қаноти» Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+