Ёшларни маънавий таҳдидлардан асраш-давр талаби

16.09.2022 13:09:51

Ўзбекистон «Адолат» СДП Олтинсой туман Кенгаши ҳамда «Ёш адолатчилар қаноти» Кенгаши томонидан тумандаги 2-сонли касб-.ҳунар мактабида «Глобаллашув жараёнидаги мафкуравий таҳдидларга қарши мустаҳкам маънавий иммунитет» мавзуси юзасидан тадбир ўтказилди. Тадбирда партия туман Кенгаши ҳамда «Ёш адолатчилар қаноти» Кенгаши ходимлари, депутатлар, БПТ фаоллари, ўқитувчи- педагоглар ва талаба ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда маърузачилар томонидан ёшларимиз онгини эгаллашга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатларга, миллий манфаатларимизга рахна солишга, маънавиятимизга тажовуз қилишга, бузишга уринаётган ғаразли кучларга қарши доимо огоҳ туришимиз даркорлиги хусусида тушунтириб ўтилди. Инсонлар қалби ва онги учун катта курашлар кечаётган глобаллашув даврида юксак маънавият, одоб ахлоқ тарбиясига эътиборни кучайтириш долзарб вазифа эканлиги, ўсиб келаётган ёш авлодни диний – миллий қадриятлар асосида тарбиялаш, улар қалбида ўз халқи, Ватанига меҳр-садоқат туйғусини кучайтириш, уларни хар-хил бузғунчи кучларнинг ахборот хуружларидан огоҳ этиш, муносиб ҳимоя қилишдан иборат эканлиги айтиб ўтилди.

сурхон1_3

Бобур Пардаев, партия фаоли, тадбир иштирокчиси:

- Бугун биз жадал суръатлар билан ўсиб келаётган янги ахборот-технологиялар асрида яшаяпмиз. Дунёда кечаётган глобаллашув жараёнининг ўзига хос жиҳати шундан иборатки,ҳозирги шароитда у мафкуравий таъсир ўтказишнинг ниҳоятда ўткир қуролига айланиб, ҳар хил сиёсий кучлар манфаатларига ҳам хизмат қилаётганини инкор этиб бўлмайди.

Ёвуз ва ёт мафкуравий мақсадларни қаердан ва қандай йўллар билан инсонлар қалбини эгаллаб олаётганлигини осонликча билиб бўлмайди.

сурхон3_6

Буюк маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудий ўтган асрнинг бошидаёқ «Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдир, замон илми ва фанидан бебаҳра миллат бошқаларга поймол бўлур», деган ҳаққоний фикр билдирган.

Бундай таҳликали замонда келажак авлодни ёт ва бузғунчи ғоялар таъсиридан асраб авайлаш доим долзарб ва бирламчи вазифа бўлиб қолаверади. Шундай экан, келажагимиз бўлган ёш авлодни турли хил бузғунчи тоифаларнинг хуружларидан асраб авайламоғимиз, уларни Ватанга содиқ фарзандлар қилиб тарбиялаш бунга масъул ота-оналарнинг ҳам, тарбиячи-ўқитувчиларнинг ҳам, маҳалла фаолларининг ҳам муқаддас бурчи бўлмоғи лозим. Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда, ўз боламизни ўзимиз асрамоғимиз лозимлигини бугун ҳаётнинг ўзи яна бир бор кўрсатиб бермоқда.

Тадбир якунида иштирокчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилардан тегишлича жавоблар олишди.

Ҳайитмурод Абдуллаев,

“Адолат” СДП Олтинсой туман

“Ёш адолатчилар қаноти” Кенгаши раиси

 

 

 

 

.

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+