«Ёшларни қўллаб-қувватлаш – бош вазифа»

25.03.2024 13:03:48

Ўзбекистон «Адолат» СДП Сирдарё вилоят Кенгаши «Аёллар қаноти» раиси Ш. Умурзақова, Гулистон Давлат Университетида санъатшунослик факультети талабалари иштирокида 2024 йил » Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили«да партиянинг дастурий мақсад вазифаларидан келиб чиқиб, »Ёшларни қўллаб-қувватлаш – бош вазифа» мавзусида тадбир ташкил қилинди.
Тадбир чоғи Янги таҳрирдаги Конституцияда ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларга қўшимча имкониятлар яратиш борасида қандай янги нормалар киритилгани ҳақида батафсил маълумотлар берилди.


Янгиланган Конституциямизнинг 78 ва 79-моддалари ёшларга оид алоҳида нормалар билан тўлдирилди. Хусусан, давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий ва маънавий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади, деган норма киритилди. Ушбу норма жамиятнинг тинчлиги, якдиллиги ҳамда давлатнинг барқарор ривожи учун муҳимдир ва аксинча, айнан ушбу вазифага эътиборсизлик жамият, миллат ва халқнинг таназзулига сабабчи бўлиши мумкин. Тадбирда ёшлар вакиллари ҳам сўз олиб, юртимизда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар борасида гапиришиб, янгиланган Конституцияда ҳам алоҳида боб ажратилгани хусусида ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашишди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Сирдарё вилоят кенгаши
матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+