Ёшларни қўллаб-қувватлаш учун беқиёс имкониятлар яратилмоқда

02.07.2024 16:07:22

Ҳозирги кунда Президентимизнинг ташаббуслари билан мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, ёш авлоднинг ҳар жиҳатдан етук, жисмонан соғлом, интеллектуал салоҳиятли, маънан баркамол улғайиши учун, шунингдек ёшларни қилган меҳнати, эришган ютуқларига яраша рағбатлантиришга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шу боис ёшлар масалаларига давлат сиёсати даражасидаги эътибор йигит-қизларнинг жамиятдаги мавқейини мустаҳкамлаш, уларнинг ижтимоий фаолиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Яратилаётган шароитларни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 28 июнь куни «Ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказган видеоселектор йиғилишида ёшларимиз учун бир қатор янги имкониятлар белгилаб берилди.

Ёшларни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш, иқтидорли ёшларни етакчи хорижий олий таълим муассасаларига таълим олиш бўйича енгилликлар, халқаро танловларда иштирок этишни таъминлаш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва истеъдодини ривожлантириш, ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларга хорижий сармоялар ва илғор технологияларни жалб қилиш бўйича зарур чоралар белгиланганлиги, ҳозирги кунда ёшларни иқтидорли ва салоҳиятли камол топтириш, келажакда етук мутахассис бўлиб етишиши учун кенг имкониятлар яратилаётганлиги намоёнидир.

Бугунги кунда замонавий илм-фан ва юқори технологияларни мукаммал эгаллаш ҳар қандай давлат ва жамият тараққиётининг ҳал қилувчи шартига айланиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Ана шу ҳақиқатни чуқур англаган ҳолда, биз ёшлар ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан баркамол бўлиб вояга етишимиз учун давлатимиз томонидан бор куч ва имкониятларни сафарбар этилмоқда. Бир сўз билан айтганда, ёшлар билан ишлашнинг дунёдаги ҳеч бир давлатда муқобили бўлмаган тизими яратилмоқда.

Бундан ташқари таъкидлашимиз жоиз, юртимиздаги ҳар бир ташкилот ва муассаса ёшларни ривожлантиришга, уларни қўллаб-қувватлашга, иқтидорини намоён этиш учун катта шарт-шароит ҳамда имкониятлар яратмоқда. Зеро, буюк келажак бунёдкорларига зарур имкониятлар яратиш – Ватан тараққиётига қўшилган муносиб ҳиссадир!

Шахсан ўзим ҳозирги кунда амалга оширилаётган ишлар орқали ёшлар имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда яқин келажакда юксак натижаларга эришишга ҳамда юртимиз ривожига ўз ҳиссасини қўшишда улкан самарасини беришига ишонаман.

Дадахон ХАКИМБАЕВ
ОМҚП ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» аъзоси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+